1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уч муборак дуо

10:45 / 13.03.2020 7765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фазилатли имом, муҳаддис, шайх Муҳаммад Аввома илм ўрганаётган талабаларга қуйидаги уч дуони ҳар куни ўқиб юришни вазифа тарзида тавсия этдилар:

1. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларидан бири – ҳар куни тонгда бомдод намозидан сўнг қуйидаги дуони ўқишга буюрар эдилар:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً.

«Аллоҳумма, инний ас алука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан».

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва мақбул бўлувчи амал насиб қилишингни сўрайман».

Имом Насаий, Ибн Можа ва Аҳмад Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган.

2. Ибн Шиҳоб Зуҳрий Қуръон ёки ҳадисдан бирор нарса гапирсалар ёки илм мажлисини тамомласалар, қуйидаги дуони айтардилар:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ كُلَّ خَيْرٍ أَحَاطَ بِهِ عِلْمُكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ كُلِّ شَرٍّ أَحَاطَ بِهِ عِلْمُكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ.

«Аллоҳумма, инний ас алука кулла хойрин аҳаато биҳи ъилмука фид-дуня вал аахиро, ва аъуузу бика мин кулли шаррин аҳаато биҳи ъилмука фид-дуня вал-аахиро».

Маъноси: «Аллоҳим, Сендан дунё ва охиратда илминг иҳота қилган барча яхшиликни сўрайман ва Сенинг исминг билан дунё ва охиратда илминг иҳота қилган барча ёмонликдан паноҳ тилайман».

3. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шом намозининг учинчи ракъатида Фотиҳадан кейин:

»رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ«.

«Роббанаа, лаа тузиғ қулубанаа баъда из ҳадайтанаа, ва ҳаб ланаа мин-ладунка роҳма, иннака антал-Ваҳҳааб» оятини ўқирдилар.

Маъноси: «Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин! Албатта Сен кўплаб ато қилувчисан» (Оли Имрон сураси, 8-оят)

Имом Молик «Муватто»да ҳасан санод билан ривоят қилган. 

Изоҳ: Моликий мазҳабида бу дуо намознинг учинчи ракъатида ўқилади. Ҳанафий мазҳабида эса шом намозининг фарзидан кейин ўқиймиз.

Валлоҳу аълам!

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Салафи солиҳларимиз ҳикматни қаерда ё кимда кўрса, уни ғанимат деб биладиган, илмнинг қадрига етадиган ҳимматли зотлар бўлишган. Уларда ўзларидан ёши кичик давоми...

1639 16:00 / 25.12.2022
Ислом.уз портали Аллоҳ таолонинг тақдирини комил иймон, мустаҳкам сабрбардош билан қарши олган матонатли биродарларимиз учун ўзига хос Рамазон туҳфасини давоми...

4655 09:07 / 25.06.2017
Отаонанинг ўзлари тарбияда намуна бўлсалар, бу фарзандлар тарбиясида самарали бўлиб, уларнинг қалбларига ижобий таъсир қилади. Зеро, гўдак, чақалоқ, бола давоми...

3109 11:02 / 16.07.2020
Абу Абдуллоҳ Шомийдан ривоят қилинади .Товуснинг уйига келдим. Уйдан бир қари киши чиқди. .Сиз Товусмисиз, десам, .Ўғлиман,, деди. .Сен унинг ўғли бўлсанг, отанг қариб давоми...

2223 09:00 / 08.06.2019