1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ уламоларнинг ақлини муҳофаза қилади

09:00 / 08.06.2019 2199 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Абдуллоҳ Шомийдан ривоят қилинади: «Товуснинг уйига келдим. Уйдан бир қари киши чиқди. «Сиз Товусмисиз?» десам, «Ўғлиман», деди. «Сен унинг ўғли бўлсанг, отанг (қариб) ақлини ҳам йўқотиб қўйгандир?» дедим. У эса: «Олим одам ақлини йўқотиб қўймайди», деди. Унинг жавобидан ҳайратда қолиб, отаси Товуснинг ҳузурига кирдим. У менга: «Сўра, лекин гапни қисқа қил», деди. Мен эса: «Сиз қисқа қилсангиз, мен ҳам қисқа қиламан», дедим. «Шу ўтиришимда Таврот, Инжил, Забур ва Фурқон (Қуръон)ни жамлаб беришимни хоҳлайсанми?» деди. «Ҳа», дедим. У шундай деди: «Аллоҳдан шундай қўрққинки, қалбингда Ундан ҳам кўпроқ қўрқадиган бирор зот қолмасин. Ул Зотдан шундай умид қилгинки, бу умид қўрқувингдан кўра кучлироқ бўлсин. Ўзинг учун яхши кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўргин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Абу Синон, яъни Зирор ибн Мурра бозордан бир нарса сотиб олиб, ўзи кўтариб кетди. Атрофдагилар .Беринг, биз кўтариб давоми...

1944 08:00 / 15.11.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг давлатни ҳидоятга эргашган хулафои рошидинлар бошқардилар. Улар Аллоҳ маърифатига эга олим, ҳукм чиқаришда етук давоми...

3204 15:10 / 18.05.2019
Одатда кўпчилик товуқни сўйгандан сўнг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солади. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан давоми...

5325 17:01 / 10.11.2020
Қори Абу Яъқуб айтади .Тушимда бўйи узун бир кишини кўрдим. Ҳамма унга эргашарди. Одамлардан .Бу ким, деб сўрадим. У .Увайс Қараний,, дейишди. Шундан сўнг мен ҳам унга давоми...

1985 07:01 / 15.10.2019