1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сулайм Розийнинг бўш вақти бўлмаган

14:40 / 08.03.2020 1779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулайм Розий ё нусха кўчирар, ё дарс берар, ё ўқир, ё тиловат қиларди, унинг бўш вақти бўлмаган. Ҳофиз ибн Асокирнинг «Табйину кизбил муфтарий» ва Тожуддин Субкийнинг «Тобақоту Шофеъийятил вусто» китобларида ҳижрий 447 йилда вафот этган, ўз даврида Шофеъий мазҳабининг улуғ имомларидан бири бўлган Сулайм Розийнинг таржимаи ҳоллари ҳақида атрофлича сўз юритилган. Тожуддин Субкий қуйидагиларни ёзган: «Сулайм Розий раҳматуллоҳи алайҳ ўта парҳезкор бўлиб, ўтаётган вақти нималарга сарфланаётгани бўйича ўзини-ўзи ҳисоб-китоб қилиб турган. У ё нусха кўчирарди, ё дарс берарди, ё ўқирди, бирор вақтни ҳам бефойда ўтказиб юбормас эди. У жуда кўплаб нусхаларни кўчириб чиққан».

Ҳофиз ибн Асокир қуйидагиларни ёзган: «Менга шайхимиз Абул Фараж Асфароний Сулайм Розий ҳақида гапириб берди. У бир куни шайхимизнинг ҳовлисига меҳмонга келиб кетган экан, ўшанда у йўлимда бир жуз ўқидим, деган экан. Абул Фараж айтади: «Менга Муаммил ибн Ҳасан шундай ҳикоя қилиб берди: «У Сулаймнинг қаламини учлаётганини, учини чиқариб бўлгунича лабларини қимирлатиб турганини кўрибди. Шундан билибдики, у бирор вақт бекорга ўтиб кетмаслиги учун қалам учини чиқараётган вақтда ҳам бирор нарсани ўқиб турган экан». Яъни, қўллари машғул бўлиб қолган пайтда бирор вақти амал ва тоатсиз бекор ўтиб кетмаслиги учун лабларини Аллоҳнинг зикрига ҳаракатлантирган экан. Лаҳзаларнинг ғаниматлигини унга билдириб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан 

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сингапур давлатининг биринчи ҳижоб кийимидаги аёл Президент Ҳалима Яқуб ҳисобланади. Унинг асосий позицияси .Экстремистик терроризм ва исломофобия, га қарши давоми...

4541 11:30 / 12.11.2019
Савол 1. Нима учун ой Ислом рамзи сифатида танланган У нимани англатади2. Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаввонинг қабрлари қаердаЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм1. давоми...

10649 22:10 / 12.11.2018
Диний ёки дунёвий бўлсада, бир инсонга берилган неъматнинг қўлидан кетишини истаб ҳасад қилиш динимизда ҳаром қилинган. Қуръони каримда ҳасад ҳақида шундай давоми...

3218 14:05 / 29.11.2018
t r . ..Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб.Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг,, деди..Сенга давоми...

6808 13:09 / 01.12.2018