1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ислом поклик дини

17:30 / 08.03.2020 3280 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا أَتَى أَحَدُكُمْ أَهْلَهُ ثُمَّ أَرَادَ أَنْ يَعُودَ فَلْيَتَوَضَّأْ بَيْنَهُمَا وُضُوءًا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз ўз аҳлига (яқин) келса-ю, сўнгра яна қайтишни ирода қилса, икковининг орасида бир таҳорат қилиб олсин», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Бу ҳадисдан ҳам аёлига бир мартадан ортиқ яқинлик қилган одамга бир ғусл вожиб бўлиши билинади. Фақат биринчи ва иккинчи яқинлик орасида таҳорат қилиб олиш лозим. Бу ҳам поклик учун, ҳам тетик бўлиш учун хизмат қилади. Шу билан бирга, Исломнинг осонлик дини эканлигига далолат қилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари вақти ҳақида сўралди..Бас, у киши.У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган давоми...

4655 11:00 / 10.05.2020
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида ҳамма Бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг давоми...

3729 13:35 / 21.06.2020
296. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Шунда у зот .Муғийра, мешни ол,, дедилар. Уни давоми...

5607 15:30 / 22.11.2019
.Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳга дуо қиладиган нарсалари ҳақида сўралди. Шунда у киши.У зот .Аллоҳим Албатта, мен Сендан давоми...

7463 12:06 / 14.03.2018