1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яхшилик ва савоблар кушандаси

14:05 / 29.11.2018 2490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диний ёки дунёвий бўлса-да, бир инсонга берилган неъматнинг қўлидан кетишини истаб ҳасад қилиш динимизда ҳаром қилинган. 

Қуръони каримда ҳасад ҳақида шундай марҳамат қилинади:

“Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми? Батаҳқиқ, Иброҳим оиласига китобни, ҳикматни ва улуғ мулкни берганмиз-ку?!” (Нисо, 54-оят). 

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам замонида яшаган яҳудийлар бугунгиларидек барча яхши нарсаларга фақат ўзларини муносиб кўрардилар.  Улар охирзамон пайғамбари келишини билардилар, аммо уни ўзларидан чиқади, деб ўйлардилар. Ўйлаганларидек бўлмаганди, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарликка, мусулмонларни иймон ва исломга лойиқ кўрмадилар. Қурайш қабиласи ва арабларни улардан пайғамбар чиққани учун ёмон кўрдилар, ҳасад қилдилар. Ояту карима ҳасад – Аллоҳнинг тақдири ва марҳаматига норозилик қилиш, эътироз этишлик эканини, бунга ҳеч кимнинг ҳақи йўқлигини кўрсатмоқда. Қуръони каримда ҳасадгўйлиги ва ғайирлиги билан тилга олинган яҳудийларга ўхшашни истамаган банда қалбини ҳасад ва кўролмасликдан поклаши керак.  

Ҳасад – яхшиликларни ейди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: 

 “Ҳасаддан сақланинглар! Олов ўтинни еб битириганидек, ҳасад ҳам яхшиликларни еб битиради”. 

Абу Довуд ривоят қилган. 

Аллоҳга иймон келтирган мўминнинг Унинг тақдири ва эҳсонига кўнмаслиги хайрсиз ҳиссиёт. Бу туйғу бўлган қалбда иймон ва таслимият бўлиши ишонарли эмас. 

Ҳасадгўйнинг дини ҳам, дунёси ҳам маҳрумиятга тўлади.

Олов учун ўтин ва ёғочларни кулга айлантириш қанчалик осон бўлса, кўролмаслик ҳам инсоннинг яхшиликларини шундай ёқиб адо қилади. Чунки ҳасадгўй ҳасад қилган кишисини ғийбат қилади, унга ёмонликлар келишини истайди. Бу ҳасадгўйнинг маҳрумияти ва зарарини, ҳасад қилинган инсоннинг эса неъмат ва савобини ортиради. Ҳасадга мойил қалб вақтида муолажа қилинмаса, оқибатда кишининг иймони зиёнга кетади. Яхшиликлар, хайр ва ҳасанотнинг қуввати — иймоннинг камоли, ўзини йўқотишдан қаттиқ қўрқиш керак. Шунинг учун ҳам ҳасаддан қатъий қайтарилади. 

Қуръони каримда марҳамат қилинган: “Мўмин киши томонидан қилинган ҳар бир яхши иш ёмонликларни кетказади.” (Ҳуд, 114-оят) ояти каримаси юқорида келтирилган ҳадисни тасдиқлайди. Ҳасадгўйни яхшиликларни кўролмаслиги бадном қилади. Ёмонликларини ўчирувчи яхшиликларидан маҳрум ҳасадгўйнинг ҳолига вой.

Ҳадис бизга нима ўргатади?

1. Ҳасад — ҳаром.

2. Ҳасад — ҳасадгўйнинг яхшилик ва савобларини еб битиради.  

3. Аллоҳнинг тақдири ва эҳсонига норозилик қилиш — ҳасаддан зинҳор тийилиш керак. 

4. Мусулмон тақдир неъматларига муносибдир.


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган,, давоми...

2998 14:00 / 26.08.2022
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар .Умар розияллоҳу анҳу жароҳатланганида ҳузурига кириб, .Эй мўминларнинг амири, суюнаверинг. Чунки Аллоҳ сизга жуда кўп давоми...

1560 09:10 / 27.10.2019
Имом Муслимдан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар .Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ёнбошлаб ётган эдилар, болдирлари очиқ давоми...

1106 08:00 / 31.10.2020
Илм, таълим бериш ва илм олиш фазилати ҳамда унинг нақлий ва ақлий далиллариИлм фазилатиАллоҳ таолонинг Қуръони каримда келган қуйидаги сўзлари илмнинг давоми...

25820 10:27 / 24.05.2017