1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуо хусусида

13:30 / 02.03.2020 4350 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Барча ўзбек хонадонларида таомдан кейин дуолар ўқилиб, юзга фотиҳа тортилади. Исломда айни шу дуонинг аҳамияти қандай? Ва бу ўринда ўқиладиган махсус дуолар борми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳар гал таом егандан сўнг Аллоҳга ҳамд айтиб, шукр келтириш лозимлиги ҳадисларда таъкидлаб айтилган.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ أَكَلَ طَعَامًا فَقَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا، وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلَا قُوَّةٍ، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ أَبُو دَاوُدَ.

Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таом еса-ю, кейин: «Шуни менга менинг куч-қувватимсиз таом қилиб ва ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг олдинги гуноҳларидан мағфират қилинади», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шунинг учун ҳар бир банда таом ейишни «Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм» дея бошламоғи ва таом ейишни тугатганда Аллоҳга ҳамд ва шукр айтмоғи лозим. Бу шукрларнинг ҳадисда келган маънолари бор. Ана шуларни айтса яхши бўлади. Ҳозир бизда одат бўлгани:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا فَرَغَ مِنْ طَعَامِهِ قَالَ: «الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مُسْلِمِينَ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таомдан фориғ бўлсалар:

«Бизга таом ва ичимлик берган ҳамда бизларни мусулмонлардан қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дер эдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилинган.

Шунга ўхшаган ҳадисларда келган яна бир қанча дуолар борки, ана шу дуолар ўқилса, таом еганнинг шукрини Аллоҳга айтилса, суннатга мувофиқ бўлади ва еганларида хайру барака бўлади. Икки оғиз сўзда бу саволга батафсил жавоб беришнинг имкони йўқ. Аммо «Ҳадис ва Ҳаёт» номли силсиламизнинг 16-17-жузида, яъни «Таом ва Шароб» китобида таомларнинг ҳалоли қайсию, ҳароми қайсилигини келтириш билан бирга, таомни тановул қилиш, дастурхонда ўтириш, тановулни тугатишнинг исломий маданияти тўғрисида бир қанча ҳадислар шарҳ қилинган. Иншааллоҳ, мухлисларимиз ҳам, мўмин-мусулмон биродару опа-сингилларимиз ҳам бу нарсалардан тўлиқ хабардор бўлиб, амал қилиб боришади, деган умиддамиз.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу билан юриб кетаётган эдилар. Йўлда сузишаётган икки қўчқорни кўриб қолдилар. Шунда Абу Зарр давоми...

4976 09:00 / 05.04.2022
Жаҳаннам дарвозаларининг номлари Аллоҳ барчамизни ундан асрасинБиринчи дарвоза Жаҳаннам.Иккинчи дарвоза Саъийр.Учинчи дарвоза Лазо.Тўртинчи дарвоза давоми...

8231 08:00 / 07.04.2019
Котиб Чалабий quotКашфуззуннундаquot quotИлму ҳиялишшаръияquot шариатга мувофиқ ишлатиладиган ҳийлатадбирлар илмини фароиз мерос илми каби, фиқҳ илмига тегишли давоми...

5702 14:40 / 27.03.2019
Омир ибн Робийъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб, саноғига, давоми...

2185 17:30 / 16.05.2020