1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ололмаган ҳаққинг учун умидсизликка тушма!

09:00 / 05.04.2022 4890 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу билан юриб кетаётган эдилар. Йўлда сузишаётган икки қўчқорни кўриб қолдилар. Шунда Абу Зарр розияллоҳу анҳуга дедилар:

-Эй Абу Зарр! Уларнинг нега сузишаётганини биласанми?

-Йўқ!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

- Аммо Аллоҳ таоло билади. Қиёмат куни улар орасида ҳукм қилади!

Ҳаёт дегани фақатгина шу дунё эмас. Ололмаган ҳаққинг учун умидсизикка тушма! Бошқалардан зўрлик билан эгаллаб олган нарсангга суюнма! Охиратда тана аъзолари гувоҳлик берадиган маҳкама ўрнатилади. Ўзингники бўлмаган нарсани олган қўлинг, ҳалол бўлмаган нарсага қараган кўзларинг, ҳаром еган оғзинг, одамларга азият берган тилинг ўша кунда гувоҳлик беради. Ўзингни гувоҳларинг сенга қарши гувоҳлик беришади. Яхши гувоҳларни танла!

Фақатгина қиз болалиги учун меросдан маҳрум қилинган азиз қизларимиз! Аллоҳга қасамки, қиёмат кунида ҳаққингизни олганингизда, бугунги кунда меросингизни олгандан кўра кўпроқ хурсанд бўласиз!

Беҳудага эридан калтак ейдиган, қўпол сўзлар эшитадиган, унга сабр қилиб «Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакил» дейдиган азиз аёлларимиз! Қиёмат кунида эрингиздан ҳаққингизни олганингизда Аллоҳга қасамки, бугун ҳаққингизни олгандан кўра кўпроқ хурсанд бўласиз!

Хўжайини томонидан ёмон сўзлар билан хўрланадиган, беҳурмат қилинадиган, буларга бола-чақаси оч қолмаслиги учун сабр қилиб чидаб юрадиган бечора ишчилар! Аллоҳга қасамки, қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида ҳаққингизни албатта оласиз. Ўшанда бу дунёда хўжайинингиз томонидан қилинган ҳурматдан хурсанд бўлганингиздан кўра кўпроқ хурсанд бўласиз!

Дини туфайли айбланган, радикаллик ва қолоқлик ила ҳақоратланган покиза ва тақводор биродарим! Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг ҳузурида ҳаққингизни албатта оласиз. Ўша кунда бу дунёда сизга минбар қуриб берганларидан ҳам кўра кўпроқ хурсанд бўласиз!

Эй обрўси тўкилган, бўҳтонга учраган синглим!

Эй омонати туфайли айбланиб, зулм ила қамоқда сақланаётган биродарим!

Эй ҳижоби учун «ўтириб қолган», «модадан қолган» лақабларини олган синглим!

Эй ноҳақдан ўзи муносиб бўлган мансабдан олиб ташланган биродарим!

Барчангизга хушхабар бўлсин! Икки қўчқор мукаллаф бўлишмасада, улар ўртасида адолат билан ҳукм қиладиган одил Роббимиз сиз ва рақибингиз орасида яқинда адолат билан ҳукм қилади!

Ўша кунда золим бўлиб эмас, мазлум ҳолатда турганлар саодатли бўлишади!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
11. Рамазон тақво ойидир. Рамазон мўмин кишига тақво малакасини бахш этувчи ойдир. Чунки бу ойнинг асосий хоссаси ҳисобланган рўза ибодатининг энг катта натижаси давоми...

2248 15:00 / 27.04.2020
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари давоми...

3093 09:00 / 16.04.2021
Ҳаммамизнинг у ёки бу соҳада устозимиз бор. Кимдир устозидан касбҳунар ўрганса, яна мактаб ва олий ўқув юртларида ундан илм таҳсил олади. Хуллас, бирон инсон йўқки, давоми...

2772 15:02 / 30.09.2020
Ибодатларнинг вақти белгиланадиган ҳижрий қамарий йил ҳисобининг биринчи ойи Муҳаррам ойидир. Аллоҳ таоло бу ойни Қуръонда ойлар ичида хослаб зикр қилиб, шундай давоми...

2799 11:00 / 09.07.2024
Аудиолар

211119 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130378 14:35 / 11.08.2021