1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср Араб Республикасида ўтказиладиган 27- халқаро Қуръони карим мусобақасида вакилимиз қатнашади

09:57 / 07.02.2020 2146 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 8-13 февраль кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Миср Араб Республикасининг Қоҳира шаҳрида 27- халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади.

Мазкур мусобақа машҳур Қуръон ҳофизларини Аллоҳ таолонинг каломи шарифига кўрсатган беқиёс хизматлари учун тақдирлашнинг юксак намунаси сифатида таниқли машҳур Қуръон ҳофизи, марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомад номи билан аталиб, унда марҳум Шайх Абдулбосит Абдуссомаднинг оила аъзолари ҳам фахрий меҳмон сифатида қатнашади.

Мусобақа қуйидаги 4 йўналишда бўлиб ўтади:

— Қуръони каримни тажвид қоидаси асосида тўлиқ ёддан билиши билан бирга Қуръони каримнинг луғавий маъноларини ҳам билиши.

— Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши.

— Қуръони каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши (Африка давлатлари қорилари учун).

— Қуръони каримни тўлиқ тажвид қоидаси билан ёддан билиши, ўсмирлар учун (иштирокчининг ёши 12 ёшдан ошмаслиги керак).

Маълум қилинишича, бу йилги мусобақада таклиф қилинган 65 та давлатдан қорилар иштирок этади.

Юртимиздан Тошкент ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси ўқитувчиси Валихон қори Азимбоев Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтадиган Шайх Абдулбосит Абдуссомад номли 27-халқаро Қуръони карим мусобақасининг биринчи йўналишида қатнашиши учун кеча Миср Араб Республикасига жўнаб кетди. Биз вакилимизга ушбу нуфузли мусобақада совринли ўринни қўлга киритишида Аллоҳдан муваффақият ва омадлар тилаб қоламиз.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаррам ойининг илк кунида, илк жумасида юртимизда Қуръони Каримга катта хизмат қилиб келаётган, қадим Мовароуннаҳр диёридаги Қуръон таълими анъанасининг давоми...

10890 09:37 / 23.09.2017
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов бошчилигидаги делегация ва Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт давоми...

1177 15:15 / 24.03.2025
АҚШ Вакиллар палатасининг мусулмон аъзолари томонидан Конгресс тарихида биринчи марта ифторлик ташкил этилди. Бу ҳақда hurriyet.com.tr сайти хабар беради.Ифторлик давоми...

2362 14:10 / 21.05.2019
Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақаси доирасида иштирокчилар учун шаҳар бўйлаб зиёрат тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда давоми...

3660 15:56 / 11.10.2018