1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

09:37 / 23.09.2017 10811 pdf Ўқиш режими + -

Муҳаррам ойининг илк кунида, илк жумасида юртимизда Қуръони Каримга катта хизмат қилиб келаётган, қадим Мовароуннаҳр диёридаги Қуръон таълими анъанасининг муносиб давомчиларидан бўлган қадрдонимиз, устоз, шайх Алижон қори Файзуллоҳ ўғлининг волидаи меҳрибонлари Саййида она Тўхтамиш қизи оламдан ўтдилар.

Исмига монанд Саййида онамиз шамсий‑қамарий йил ҳисобида эндигина олтмиш бир ёшга тўлган эдилар. Ана шу мазмунли, ибратли умрлари мобайнида марҳума онамиз уч қиз, уч ўғилни оқ ювиб, оқ тараб, уларни дину диёнат хизматига, юл-юрт, Ватан хизматига ярайдиган, ҳусни хулқли қилиб, гўзал тарбияладилар, икки ўғил ва бир қизларини эса ҳофизи Каломуллоҳ, аҳли илм қилиб етиштирдилар. Бу шарафли мартаба, юксак мақомга эришишда нафақат фарзандларнинг хизмату илтифотларидан узоқ бўлиш, балки йиллар давомида уларнинг фироқига, соғинчига ҳам матонат билан рози бўлдилар.

Саййида онамиз фарзандларни ўзлари учун эмас, динимиз учун, халқимиз учун тарбия қилиб, эл-юртга тақдим этдилар, бу йўлда ҳар қандай меҳнат ва машаққатни зиммаларига олдилар. Бу эса бу волидаи муҳтараманинг Қуръони Каримга, илм-маърифатга ихлосу муҳаббатларининг буюклигидан эди. Ана шундайин ҳимматларининг маҳсули ўлароқ Аллоҳ йўлига тиккан фарзандлари Алижон қори тиним билмай Қуръони Каримга хизмат қилмоқдалар. Қадим Миср ўлкасида, Ватандан узоқда истиқомат қилиб,  нафақат юртимиздан, балки бутун Марказий Осиёдан борган толиби илмларга Қуръони Каримдан таълим бермоқдалар.

Шу муносабат билан «Ҳилол-нашр» ҳамда ислом.уз портали жамоаси барча аҳли Қуръонлар, аҳли илмлар номидан, бутун ўзбек халқи номидан Саййида онамизнинг фарзандларига, хонадон аҳлига, қариндошлари, яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломига хизмат қилаётган шундай муносиб фарзандларни дунёга келтириб, тарбиялаган мушфиқа онамизни Ўз раҳматига олсин!

Ортларидан қолган Қуръон ходиму ходималарининг хизматлари ва тиловатларидан қабрларини мунаввар қилсин, амал дафтарларига қиёматгача узлуксиз ажру савоблар бориб туришини насиб этсин!

Барча азизларимиздан бу волидаи муҳтарамамизнинг руҳи покларини тиловат ва хайрли дуолар билан ёд этишларини сўраб қоламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент вилояти вакиллигида, вилоят бош имоми Жасур домла Раупов ҳамда Вақф фонди вилоят филиали раҳбари Муҳаммадризо Султоновлар томонидан ҳудуддаги 5 нафар давоми...

1557 20:01 / 12.03.2023
Буюк Британиянинг Шеффилд шаҳридаги черков мактаби ўқувчиси Лина Брукс 13 ёшида исломни қабул қилди. Унинг Ислом динини қабул қилиши оиласи билан бўлган давоми...

4143 13:30 / 19.08.2021
Масжид бошқарувчиси кўрсатмалари ва назорати остида Масжидул Ҳарам ҳамда Масжидул Набавий умра ибодати учун зиёратчиларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилди. давоми...

2217 14:44 / 10.04.2021
Канадада судья суд мажлисига айбланувчи сифатида келмаган исломофобни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.41 ёшли Ричард Бредли Стивенс Эдмонтонда давоми...

2973 13:30 / 20.08.2021
Аудиолар

211043 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130303 14:35 / 11.08.2021