Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (71-дарс). Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир билан қироат орасида бироз сукут сақлаб турар эдилар

14:18 / 07.02.2020 5988 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

324. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менинг бавосирим бор эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У зот: «Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ёнбошлаб ўқи»дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

325. Абу Ҳозимдан, у Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одамларга намозда ўнг қўлни чап билаги устига қўйишлари амр қилинар эди.

Абу Ҳозим: «Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етказганидан бошқа нарсани билмайман», деди.

Бухорий ривоят қилган.

326. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир билан қироат орасида бироз сукут сақлаб турар эдилар. Шунда мен: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Расулаллоҳ, такбир билан қироатнинг орасида сукут сақлаганингизда нима дейсиз?» дедим. У зот: «Аллоҳумма боъид байни ва байна хатоёя камо баъадта байнал машриқи вал мағриби. Аллоҳумма наққиний мин хатоёя камо юнаққо ас-савбул абязу минад-данаси. Аллоҳумма иғсил хатоёя бил маи вас-салжи вал баради», дейман»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
141. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аёлларидан бирининг ҳузурида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири бир давоми...

7535 21:00 / 15.02.2019
513. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғазотда эдим, бўрам сувчи туям чарчаб қолди. Секинлаб давоми...

2488 19:00 / 11.10.2024
. .Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эркак киши эркак кишининг авратига қарамайди. Аёл киши давоми...

4977 13:30 / 29.12.2019
860. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўмин бир уядан икки марта чақилмайди,, дедилар,. Бухорий ва Муслим давоми...

4238 19:00 / 10.03.2023