1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Таҳорат хасталиклардан сақловчи омилдир

13:30 / 06.06.2021 3477 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: «Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди», деган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Уч нарса иймондандир: совуқ кечада эҳтилом бўлган кишининг Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмасдан туриб ғусл қилмоғи; иссиқ кунда рўза тутмоқ; кишининг Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмаган овлоқ жойда намоз ўқимоғи».

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу: «Қачон покликни ўз жойига қўйсанг, гуноҳинг кечирилган ҳолда ўтирасан», деган.

Таҳоратнинг фойдалари:

1. Таҳорат ила банда Аллоҳнинг муҳаббати ва розилигига эришади.

2. Таҳорат намоз, тавоф, Қуръонни ушлаш учун бўлган шартдир.

3. Таҳорат мусулмонга боғлиқ масжиди, кийими, уйи, бозори каби барча нарсалар учун умумийдир.

4. Таҳорат баданнинг сиҳати ва иймоннинг қувватидир.

5. Таҳорат енгил тарафни олиш, барча нарсада мўътадил бўлиш каби, диннинг кўзга кўринган шартларидан биридир.

6. Ички поклик ташқи поклик каби ва виждон поклиги бадан поклиги каби, балки ундан ҳам муҳимдир.

7. Таҳорат Аллоҳдан бошқа кўра олмайдиган ибодатдир. У билан иймоннинг соғломлиги билинади.

8. Таҳорат жамиятда озодаликни таратади ҳамда нафсга қувонч ва сурур бағишлайди.

9. Таҳорат турли хасталиклардан сақловчи омилдир.

Таҳоратнинг тўрт даражаси бор:

1. Сиртни бетаҳоратлик, ифлослик ва ортиқча нарсалардан поклаш.

2. Аъзоларни гуноҳлардан поклаш.

3. Қалбни ёмон хулқлар ва разолатлардан поклаш.

4. Қалбни Аллоҳ таолодан ўзга нарсалардан поклаш.

Мана шу олий мақсаддир. Кимнинг қалб кўзи кучли бўлса, шу талабга эришади. Кимнинг қалб кўзи кўр бўлса, таҳорат даражаларидан фақат биринчисидан бошқасини фаҳмламайди. Ундай одам кўп вақтини истинжога аҳамият бериш ва кийимини ювиш билан ўтказади. Васваса сабабли таҳоратдан мурод, фақат шунинг ўзи, деб ўйлайди. Аввалги азизларимиз асосан қалб поклигига эътибор қаратганларини унутади.

Ортиқча нарсаларни кетказиш икки турли бўлади.

Биринчиси – бош, қулоқ, бурун ва жисмнинг барча жойларидаги кирларни ювиш билан кетказиш. Тишни, бурун ичини, бўғинларни терлаш ва чанг-тўзон асарларидан тозалаш. Вақтида ҳаммомга тушиб туриш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир гуруҳ саҳобалари ҳаммомга киргани ҳақида ривоятлар бор. Аммо умумий ҳаммомга кирган киши авратини бошқалардан беркитиши ва бошқаларнинг авратини кўришдан сақланиши керак. Ҳаммомнинг иссиғини ҳис қилганда дўзах ҳароратини эслаш лозим.

Иккинчиси – ортиқча нарсаларни қисқартириб ёки олиб туриш. Мўйлаб ва тирноқнинг ўсган қисмини қисқартириб, қўлтиқ ҳамда киндик остидаги тукларни олиб туриш каби.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кечаси бедор бўлиб, уни ибодат ила ўтказишни .қиёмул лайл, дейилади. Бу иш жуда ҳам фазилатли ҳисобланади. .Қиёмул лайл, ила машғул бўлган кишиларни Аллоҳ таоло ҳам, давоми...

3816 15:30 / 02.05.2020
Кунлардан бирида подшоҳ учта вазирини ҳузурига чорлаб, улардан ғаройиб ишни талаб қилибди. Яъни, ҳар бир вазирдан биттадан идиш олиб, қасрнинг боғига бориб, давоми...

3314 11:26 / 25.05.2025
. . . , . , . ,. . , . , . ,. Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2308 12:33 / 17.03.2024
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста келди. Бажариши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб давоми...

2111 11:55 / 02.04.2025