1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуонинг залвори

11:05 / 20.10.2019 4428 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни фақирона кийинган, маъюс бир аёл сабзавот дўконига кирди. Дўкон соҳибига тортинибгина яқин борди ва эрининг оғир хасталиги туфайли бирор ишга ярамай, тўшакка ётиб қолгани, етти боласи борлиги, уларнинг очлик азобидан қийналаётганини айтди.

Сотувчи унга терс қараб:

- Эй, тиланчи хотин, дарҳол дўконни тарк эт!- деди.

Аёл эса болаларининг емак ейишга эҳтиёжи борлигини айтиб ёлворганча:

- Илтимос, жаноб, болаларимни қорнини тўйдириб, одамларнинг эшигига ишлагани жўнатаман.

Улар пул олиб келган заҳоти қарзингизни қайтараман,- деди.

Дўкондор аёлнинг илтижоларига парво қилмай, уни танимаслиги, доимий харидорларидан эмаслигини айтиб илтимосини рад этди.

Шу пайт дўкон ташқарисида турган бир мижоз сотувчи билан аёл ўртасида бўлаётган суҳбатни эшитиб қолди ва ичкарига кириб дўкондорга:

- Бу аёлга сўраган нарсаларини бер, мен кафил бўламан, қарзини қайтаради,- деди.

Унинг гапига кўра сотувчи аёлга қаради-да, истамайгина:

- Оладиган нарсаларингни рўйхат қилганмисан?- дея сўради.

Аёл тасдиқ маъносини бериб бош ирғади.

- Ундай бўлса уни тарозининг бир палласига қўй-да, иккинчи палласига ўзинг оладиган нарсаларни қўй. Рўйхат қоғозингни вазнига тенг нарсаларни бераман,- деди.

Аёл бир муддат турди-да, бошини қуйи эгиб чопонининг чўнтагидан бир қоғоз парчаси олиб тарозининг бир палласига қўйди.

Шу пайт дўкондор ва кафил мижознинг кўзлари ҳайратдан катта-катта очилди.

Тарозининг тош қўйиладиган палласи қоғоз парчасининг оғирлигидан чўкиб кетганди.

Дўкондор кафил мижозга қараб эзғин товушда:

- Ишонмайман.

Ишониладиган ҳолат эмас - деди.

Тарозининг маҳсулот қўйиладиган палласи керагидан ортиқ нарсалар билан тўлди.

Дўкондор ваъдага биноан аёл олган ҳамма егуликларни халтага жойлаб, қўлига тутқазди.

Зудлик билан нималардир ёзилган қоғозни қўлига олди-да, ўқиди.

Унда харид қилинадиган маҳсулотлар рўйхати эмас, қуйидаги сўзлар ёзилганди:

«Аллоҳим! Нимага эҳтиёжим борлигини ёлғиз Ўзинг биласан.

Шунинг учун ўзимни Сенга таслим этаман. Ўзингга таваккал, Ўзинг омонат берган болаларимнинг ризқини етказ!»

Дўкондор тош каби қотди-қолди.

Аёл унга ташаккур айтиб, дўкондан чиқди.

Аёлнинг харидига кафиллик қилган мижоз бир даста пулни дўкондорга берди ва «Қайтими керак эмас» деди. Мижоз дўкондан чиқиб кетаётиб тарози паллаларининг синганига кўзи тушди.

Нима сабабдан тарози палласи сингани ва дуонинг кучи неқадар залворли экани ёлғиз Аллоҳгагина маълум эди.

Турк тилидан Умида Адизова таржимаси

Таржимон
Умида Адизова
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, у қанча давом этишидан қатъий назар ўша дамларнинг шукуҳи бир умр кишини тарк этмайди, доим мунаввар туйғулар қўзғайди, давоми...

3959 18:21 / 27.04.2020
Унга нисбатан қандай муносабатда бўлиш керак Бу ва бунга ўхшаш саволларга тўғри жавоб олиш ҳам тасаввуф оламида катта аҳамият касб этади. Аҳли тасаввуф давоми...

7642 11:00 / 08.08.2022
Ҳажжож Тоийдан ривоят қилинади .Сулаймон ибн Абдулмалик ҳаж қилди. Хизматкори ҳам у билан бирга отланиб, .Эй мўминларнинг амири, менга нима хизмат, деди. Сулаймон давоми...

2312 08:00 / 03.01.2020
Ҳозирда мўминмусулмонлар ичида мазҳабга қарши бўлишга ва баъзи бир амалларни бидъатхурофотга чиқаришга ишқибоз бўлган кишилар .тасбиҳ ўгириш бидъатдир, бу ишни давоми...

4883 19:05 / 06.07.2019