1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тасбиҳнинг тарихи ҳақида нималарни биламиз?

19:05 / 06.07.2019 4122 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирда мўмин-мусулмонлар ичида мазҳабга қарши бўлишга ва баъзи бир амалларни бидъат-хурофотга чиқаришга ишқибоз бўлган кишилар «тасбиҳ ўгириш бидъатдир, бу ишни Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаганлар, саҳобалар ҳам қилмаганлар», деган маънодаги гапларни тарқатиб, мўмин-мусулмонларнинг хаёлларини паришон қилиб, ихтилофлар, тушунмовчиликлар келиб чиқишига сабаб бўлаётирлар. Лекин мужтаҳид уламоларимиз тасбиҳни тутиш жоизлиги ва ундан фойдаланиш мумкинлигини айнан Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан қилинган ривоятдан олганлар.

«Сунан» номли донг таратган китобларнинг соҳиблари имом Абу Довуд, имом Термизий, имом Ибни Можа ва имом Насаъий қуйидаги ривоятни келтирадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данак-лар ёки майда тошлар бўлиб, ўшалар ила тасбиҳ айтаётган эди. Бас, у зот: «Мен сенга ундан осон ёки афзал нарсанинг хабарининг бераман: Субҳаналлоҳи адада ма ҳолақа фиссамаъи, Субҳаналлоҳи адада ма холақа фил-арзи, Субҳаналлоҳи адада ма холақа байна залик, Субҳаналлоҳи адада ма холақа ма ҳува холиқун, Аллоҳу Акбар мислу залика, валҳамдулиллаҳи мислу залика, ва Лаа илааҳа иллаллоҳу мислу залик, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи мислу залик», дедилар.

Ушбу ҳадисда зикрни кўп такрорлаш ва уни қўлдан бошқа нарса билан ҳам санаш мумкинлигига далил бор. Худди шу маънони англатиш учун машҳур муҳаддис имом Абу Довуд ўз китобида «майда тош билан тасбиҳ айтиш» бобини очган ва ушбу биз ўрганаётган ҳадисни келтирган. Мана шундан бизда «тасбиҳ» номини олган, маълум бир ададдаги данак ёки думалоқ нарсаларни ипга тизиб ясаладиган, араблар «субҳа» деб номлайдиган нарса пайдо бўлган. Ибни Манзур бу нарсани тушунтириш учун: «Субҳа»-тасбиҳ айтувчиларга ўзи айтадиган тасбиҳларни санайдиган доналардир, бу янги чиққан сўз, гоҳида уни «мисбаҳам» ҳам дейилади», деган.

Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобларига «Авнулмаъбуд» номли шарҳ ёзган Шайх Муҳаммад Шамсулҳаққ раҳматуллоҳи алайҳи ҳозир биз ўрганаётган ҳадисни келтиргандан кейин: «Бу ҳадис тасбиҳни данак ёки майда тош билан санаш жоизлигига далилдир, тасбиҳ қилиб олса ҳам бўлаверади, чунки ораларида фарқ йўқ, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкура аёлнинг амалини иқрор қилдилар, инкор қилмадилар. Бўлиб турган нарсадан, афзал нарсага иршод қилиш аввалгисининг жоизлигини манъ қилмайди», деганлар. Бу ҳақда бир қанча асарлар ривоят қилинган. Буни қилишни бидъат деганлар тўғри айтмаган, дейди Шайх Муҳаммад Шамсулҳаққ.

Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Мазкур ҳадисдан тасбиҳ тутиш мандублиги чиқади, уни бидъат дейиш тўғри эмас», деган.

Ибн Аллон бўлса: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур аёлнинг данак ёки майда тош билан санаб зикр қилаётганига иқрор бўлишлари бу ишнинг суннат эканига далилдир. Тасбиҳ тутиш ҳам майда тошнинг ўрнидаги нарса. Тасбиҳ тутиш ҳақида латийф бир жуз ёзиб, уни «Ийқодул масобийҳ, лимашруиати иттиҳозил масобийҳ»-»тасбиҳ тутишнинг шаръий экани ҳақида ёқилган чироқ» деб номладим», деганлар. Унда бу масалага оид хабарлар, асарлар ва ихтилофларни келтирдим, «Зикрни панжалар билан санаш афзалми ёки тасбиҳ билан?» деган саволга жавоб изладим. Хулоса шуки, қўл билан санаш, хусусан, намознинг зикрларини қўл билан санаш афзалдир. Аммо кўп ададли зикрларда адашиб кетмаслик учун тасбиҳ билан санаган афзалдир», дейилган. Мана, шундоқ қилиб, «тасбиҳ» деб аталган нарса келиб чиққан.

Аллоҳнинг зикрини қилиш иштиёқида, уни кўпроқ зикр қилиб, ададини ошириш маъносида мўмин-мусулмонлар рағбат қилган ҳолда мана шу тасбиҳларни ясаб олганлар. Аллоҳнинг зикрини қилиш, унинг ададини кўпайтиришни, Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг Ўзи ҳаммамизга насийб этган бўлсин. Турли бораларда, жумладан, мана шу тасбиҳ борасида ҳам ихтилоф қилишдан Аллоҳ таоло ўзи сақласин, ихтилоф қилувчиларга эса Роббул оламийн инсоф бериб, ҳамма соҳаларда, жумладан, ушбу маънодаги ихтилофда ҳам ўзи қутқариб, уларни ҳам тўғри йўлга бошлаган бўлсин. Валлоҳу аълам.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу воқеа Суданнинг Рифий алМаноқил деб номланган минтақасида бир муаллим билан бўлиб ўтган.Муаллим қизлар ибтидоий мактабида геометриядан дарс берар экан. Бир давоми...

3435 18:00 / 11.07.2021
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу вафотидан олдин кўп йиғлади. .Нима учун йиғлаяпсиз, деб сўрашган эди, .Дунёдан кетаётганимга ачинганимдан йиғламаяпман. Аммо давоми...

3356 07:40 / 01.04.2019
Хаворижлардан бири Ҳасан Басрийнинг мажлисига келар, ёмон гаплар ёки қилиқлар билан беодоблик қилиб, мажлис аҳлига озор етказарди. Одамлар Ҳасан Басрийга Эй Абу давоми...

2845 20:02 / 12.11.2018
Салла форстожик тилида «тугун» деган маънони билдиради, араб тилида эса у «ъамома» дейилади. Динимизда салла ўраш суннат амал ҳисобланади. У кичикдан каттагача давоми...

15671 13:10 / 05.09.2018
Аудиолар

121448 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42944 14:35 / 11.08.2021