1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Баҳс: Шаъровий ва яҳудий

09:10 / 21.08.2019 5399 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ 1976 йилда вақф вазири бўлган вақтида Лондонга турли дин вакиллари ўртасида суҳбат мавзусида ташкил қилинган конференцияга боради. Фаластиндан Англияга келган яҳудий олимлар Шаъровийнинг илмини билиб қолишиб у билан баҳслашмоқчи бўлишади. Уларнинг катталари Шаъровийга савол беришади:

- Биз яҳудийларни Аллоҳ таоло бизга кўп пайғамбар юбориб сиз араблардан афзал қилди. Сизлардан эса фақат битта пайғамбар чиқарди. Буни бизга тушунтириб бера оласизми?

Шаъровий деди:

- Пайғамбарнинг бир қавмга кўп юборилиши ўша қавмдаги иллат ва гуноҳнинг кўплигига, қалб касалликларига далолат қилади.

Яҳудийлар бу қисқа жавобдан даҳшатга тушиб яна сўрашди:

- Қуръонни ҳақ ва ростлигига ҳамда Аллоҳнинг ҳузуридан нозил қилинганлигига, уни Муҳаммад ёзмаганлигига далил борми?

Шаъровий жавоб берди:

- Қуръони каримда биргина оят бор. У оят Қуръонни Роббимиз ҳузуридан нозил бўлганига, Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг содиқлик ила бу омонатни Роббилари томонидан етказганига далолат қилади. У оят сиз ҳақингизда гапиради эй яҳудийлар. Билмайсизми?!

Яҳудийлар:

- Билмаймиз, дейишди.

Шаъровий деди:

- Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда яҳудийларга шундай дейди:

«Бас, охират ваъдаси келгач барчангизни тўплаб келтирурмиз». (Исро сураси, 104-оят).

Сизлар бутун ер юзи бўйлаб сочилиб кетган эдингиз. Мана Аллоҳ сизни Фаластинда жамламоқда. Сиз бутун оламда тарқоқ бўлганингиздан сўнг бу ерда тўпланиб уни ғасб қилиб олдингиз.

Яҳудийлар Шаъровийнинг кучли раддиясидан таажжубланишди. Унинг салобати, сўзларининг нозиклиги, буюк илми ва заковатига қойил қолишди. Улар ҳар галгидек уларни ҳаддида тўхтатиб қўйган кишига қилганларидек Шаъровийга ҳам совуқ табассум қилишди. Сўнгра шайхни ҳашаматли ошхонада кечки овқатга таклиф қилишди. Шаъровий уларнинг таклифини шундай деб рад қилди.

Ҳайбардаги кампир бизга сизнинг таомингизга ишонмасликни ўргатган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Ҳайбардаги кампир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни заҳарламоқчи бўлган яҳудийя кампирдир.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Абдулқодир Полвонов таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Фалон айтади .Иброҳим ибн Адҳам анжир кўтариб кетаётган бир боланинг олдидан ўтиб қолиб, .Бир тангага анжир берасанми, деди. Бола анжирни бир тангага давоми...

2833 08:00 / 28.04.2020
Муътамир ибн Сулаймоннинг мажлисида бир аъробий одобни шундай васф қилди .Ҳақиқий одоб дин одобидир. У тавфиққа чақиради, саодатга сабаб бўлади ва тақвони зиёда давоми...

2300 07:00 / 29.12.2018
Ибн Зозондан ривоят қилинади .Бир куни Ибн Ҳасан менга .Эй Абу Салама, мен бир гуноҳ қилганман. Шунинг учун қирқ йилдан бери йиғлайман,, деди. Мен .Қандай гуноҳ, эй давоми...

3573 08:00 / 24.02.2020
Зиёд Намирий вафоти яқинлашганда шундай деди .Ўлим яқинлашмаганда бу сўзларни ҳеч қачон айтмасдим. Аллоҳга қасамки, ўлим ёди қалбимни тилкапора қилди. Ҳатто мени давоми...

2185 08:00 / 18.02.2020