1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бургут тирноқ хонимлар

11:10 / 21.08.2019 4851 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халқимизда бир нақл бор:

«Дўстингни уйида соч тара, душманингникида тирноқ ол».

Бундан кўриниб турибдики, «тирноқ» биз учун азал-азалдан ёмон ва файзсиз тушунча бўлиб келган. Аммо ҳозир-чи, энди тирноқни ҳам ёзишибди-да, деган ўй келгандир кўнглингизга, ёзмасак бўлмайдида, азиз мухлис.

Бизга момоларимиз жуда ёшлигимиздан тирноқ ўсган қўл билан дастурхонга қўл чўзишни, овқатланишни таъқиқлашганди. Уни ҳар доим кўздан пана жойда олишни ўргатишганди. Энди-чи? Ақлимга сиғдиролмайман, маникюр, педикюр, яна мен билган-билмаган анчагина тирноқ парвариши учун ўйлаб топилган қўштирноқ ичидаги касб турлари.

Гўзаллик салонларида тирноқ ўстириш учун навбат кутиб турган қиз- жувонларимизни кўриб, ақлингиз шошади. Аслида мақолани ёзишимга сабаб анчадан буён кузатиб юрганим қишлоқ қизларининг ушбу ишга ҳавасмандлигидир. Шаҳарда истиқомат қиладиган аёлларимизни тушунсак бўлади. Улар мол-ҳол, қишлоқдаги каби чанг-тўзонда иш битирмайди. Аммо қишлоқларимиз бундан мустасно. Ҳар куни эрталаб ишга отланаман, фермада сут соғувчи бўлиб ишлайдиган бир қиз авто уловда шаҳар боғчаларига сут топшириб келади. Истарали, чиройи бинойидек қиз, лекин тирноқларида шундоққина тўпланиб қолган кирни кўриб, кўнглингиз орқага  тортиб кетади. Секингина авто уловдаги бошқа қизларнинг қўлига назар соламан: барчасида шу ҳолат, бири боғча тарбиячиси, бири ошпаз, бири ўқитувчи, бири талаба, энг ачинарлиси, боғча опаларимиз кичик гуруҳ болаларини шу тирноқлари билан овқатлантирмоқдалар, чиройли пелкаланган тирноқлар билан овқат тайёрламоқдалар.

Бугун кўпчиликда учраётган касалликлар аксарият ҳолларда билиб-билмай ўстираётган тирноқларимиз ва улар орқали танаввул қилаётган озиқ-овқатларимиз оқибатида келиб чиқади.

Ҳозирда бу ҳавасмандлик йигитларимизни ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Айрим ҳолларда кичик бармоғининг тирноқларини урф баҳона қилиб ўстириб юрган йигитларимизни кўриб, ҳайрон бўласан киши. Билиб - билмай ғарб урф одатларини миллий ўзлигимизга сингдиришимизга кимлар ёки нималар сабаб бўлаяпти экан. Менимча, ўзимиз. Шаҳарда ҳеч қаерда ишламай чанг-тўзонда яшаймизми, барибир, тирноқлари узун бармоқлар билан ҳеч ким бўлмаса ҳам ўзимиз овқатланамиз, фарзандларимизни овқатлантирамиз. Биргина чиройли тирноқларимиз чиройли умримизга, чиройли фарзандларимизга, чиройли соғлигимизга ва яна қанча-қанча чиройли нарсаларимизга, энг муҳими эса чиройли имон ва динимизга зарар етказиши мумкин.

Биз доимий равишда «соф табиат» деб ишлатадиган жумламизнинг маъноси араб тилида «фитрат» дейилади. «Фитрат» сўзи эса Аллоҳ таоло одамларни яратгандаги соф табиат, Аллоҳ таолонинг соф дини маъноларини билдиради. «Фитрат суннатлари» деганда эса, табиати бузилмаган инсон зоти шахсий озодалик доирасида қилиш лозим деб биладиган ва Аллоҳ таоло юборган ҳақиқий, соф динларда барча расулларга, набийларга ва уларнинг умматларига амр қилинган ишлар англанади.

Соф табиат суннатлари қуйидагилардан иборат:

Мўйлабнинг лаб устига ўсиб тушган қисми қирқилиб, лабнинг қизғиш қисми яхшилаб очилиши, унга мўйлабнинг туклари тушмаслиги.

Шунингдек, бошқа тарафларга қараб ўсган, тартибсиз бўлиб кетадиган туклар ҳам қирқиб турилади.

Тиш ва оғизни тозалаб юриш.

Бурунга сув олиб тозалаш.

Тирноқларни қисқартириш.

Бу ҳам инсоннинг соф табиати талаб қиладиган нарса. Тирноқлар вақти-вақти билан қисқартириб турилмаса бўлмайди. Тирноқ ўсганда, тагига кир тўпланади. Бу нарса турли касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, тирноқни ўстириб юришнинг бошқа зарарлари ҳам бор. Олинган тирноқ ва сочларни кўмиб ташлаш тавсия қилинади. Бирор овлоқроқ жойга ташланса ҳам бўлади. Лекин таҳоратхона ёки ғусл қилинадиган жойга ташлаб бўлмайди.

Эшитишимча, бургутнинг асосий ҳимоя ва таянч воситаси унинг тирноқлари экан. Бургут тирноқлари билан ўлжасига ҳамла қилади, бу билан ўзини тўқ ва жонини омон сақлайди. Аммо инсон-чи? Бизга узун тирноқлар шунчаки ўткинчи ҳавасдир. Тўғри, барчамиз ҳам қиз-жувонларимизнинг ўзларига қараб мафтункор бўлиб юришини хоҳлаймиз. Лекин аниқ ишонч билан айта оламанки, ҳеч бир эркак ёхуд йигитга бундай тирноқли хонимлар ёқмайди.

Муаллиф
Юлдуз Қурбонова
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Абдуллоҳ Ансорий ndash Абул Ҳасан Ҳаётийдан ривоят қилади .Мисрга бориб, шайх Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Дуколийнинг беморлигини эшитдим. Уйини топиб бориб, ичкарига давоми...

3169 08:00 / 11.06.2020
Фатво берувчи олим савол сўраган кишига нисбатан муршид ва устоз мақомида бўлади. Шунинг учун фатво сўровчи у билан бўладиган муомаласида одобли бўлмоғи, уни илми давоми...

4223 11:45 / 07.10.2020
Ҳажжождан ривоят қилинади .Шуъба эшагини миниб кетаётган эди, Сулаймон ибн Муғирани учратиб қолди. У Шуъбага муҳтожлигидан шикоят қилди. Шуъба эса .Аллоҳга давоми...

2290 09:02 / 21.03.2020
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан мушриклардан қочиб, яширинган ғорда эдик. Мен уларнинг таъқиб давоми...

2861 08:00 / 09.01.2021