1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дин эвазига анжир сотиб олмаймиз

08:00 / 28.04.2020 2837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Фалон айтади: «Иброҳим ибн Адҳам анжир кўтариб кетаётган бир боланинг олдидан ўтиб қолиб, «Бир тангага анжир берасанми?» деди. Бола анжирни бир тангага сотишга кўнмади. Иброҳим ибн Адҳам индамай йўлида давом этди. Бу ҳолатни кузатиб турган бир киши анжир эгасига: «Бу одам сенга нима деди?» деб сўради. Бола: «Бир тангага анжир берасанми деб сўради», деди. Ҳалиги киши: «Орқасидан югур, анжирдан қанча хоҳласа олсин. Пулини мендан оласан», деди. Бола етиб олиб, «Амаки, анжирдан хоҳлаганингизча олар экансиз!» деди. Иброҳим болага юзланиб, «Дин эвазига анжир сотиб олмаймиз», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шақиқ Балхий ва Иброҳим Адҳам ўртасида қизиқ бир суҳбат бўлиб ўтган. Шақиқ Балхий Иброҳим Адҳамдан .Қандай кун кечирасиз, қаердан маблағ топиб, қандай сарфлайсиз, давоми...

2470 09:10 / 02.08.2019
Одатда кўпчилик товуқни сўйгандан сўнг патлари осон юлиниши учун қайнаган сувга солади. Хусусан, товуқ гўшти етиштирувчи фабрикаларда ҳам товуқлар сўйилганидан давоми...

5377 17:01 / 10.11.2020
Бир мутакаббир золим хизматкорига фалончи аёлни келтиришни буюрди. Унинг мақсади бечора аёлни азоблаб, устидан кулиш эди. Аёлни олиб келишди. Золим бу аёлни ерда давоми...

3203 07:00 / 29.01.2019
Имом Абу Довуд Ибн Абу Маликдан ривоят қилади .Оиша розияллоҳу анҳога .Бир аёл эркаклар пойафзалини кияди,, дейишди. У .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини давоми...

1811 08:00 / 21.01.2021