1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Чўқинтириш

19:30 / 24.06.2019 2091 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чўқинтириш – насронийликни қабул қилаётган одамлар барча гуноҳларидан ҳоли бўлиш учун уч марта сувга ботирилишидир. Айтишларича, бу янгиланиш ва қайта тирилиш усули бўлиб, насронийларнинг ишончларига кўра, киши чўқинтириб бўлингач, гуноҳнинг барча юкларидан озод бўлиб, янги дунёга қадам қўйиб, янги ҳаётни бошлайди: «сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди» (Юҳанно Инжили 3:5). Янги чақалоқ туғилганидан кейин уни яқиндаги черковларнинг бирида чўқинтиришади. Черковда роҳиб маросим амалларини бажариб, қуйидагига ўхшаш дуо қилади:

«Эй, раҳимли Парвардигор! Бу гўдакда янги одам туғилиши учун ундаги қари Одам ўлсин. Ундаги барча жисмоний ҳирслар ўлсин, ва Руҳга боғлиқ барча нарса келиб унга ўрнашсин» (Edward Carpenter «Pagan and Christian Creeds» дан иқтибос).

Насронийликнинг бошқа маросимларга ўхшаб, чўқинтириш ҳам қадимий мажусийлик анъаналарига бориб тақалади. Чўқинтириш Ўрта Ер денгизи атрофидаги кўпгина қадимий маданиятларда мавжуд эди. Дж. Харрисон айтади:

«Иккинчи бор туғилиш жуда кенг тарқалган бўлиб, дунёдаги ёввойи халқларнинг деярли ярмига таниш маросимдир. Инсон туғилиши билан дунёга келади; иккинчи туғилиш билан эса ўз қабиласи учун туғилади. Биринчи туғилишда у онаси ва аёлларга оид бўлади, иккинчи мартта туғилишида эса тўлақонли эркакга айланиб, ўз қабиласининг жангчилари қаторига қўшилади» (Miss J. Harrison (Ancient Art and Ritual, pp. 104-5)).

Қадимги маданиятларда бу қайта туғилиш кўпинча, ҳиндларда бўлгани каби дарё қирғоғида, ёки митраизм динидагидек сувга шўнғиш, ёки юнонслар сингари танани артиш, ёки зардўштийларга ўхшаб узоқ ва қийин синовлардан ўтиш орқали нишонланилар эди. Машҳур қадимги Миср маъбудаси Исиданинг ибодатгоҳларида ҳам чўқинтириш хоналари бўлган. Racionalist Encyclopaediaда айтилишича: «Чўқинтириш брахманлик ва форс динларида тарқалган эди, ҳамда Миср ва юнон афсоналарида мавжуд эди. Кейинчалик, яҳудийлар улардан динга янги кирганларни чўқинтириш учун бу маросимни ўзлаштириб олдилар. Илк насронийлар эса бу одатни ҳар иккала манба – юнон ва яҳудийлардан кўчириб олдилар» (Rationalist Encyclopaedia, p. 48). Чўқинтириш яҳудийларнинг муқаддас маросими эди. Ийсо Масийҳнинг Яҳё пайғамбар тарафидан чўқинтирилиш маросими деярли барча Инжилларда баён қилинган. Юҳанно, шунингдек, Ийсо пайҳамбарнинг юрти носироликларда ҳам ҳудди шундай сувда амалга ошириладиган анъана бўлганини айтади. Яҳё пайғамбарнинг издошлари Собийлар номи билан машҳур эдилар. Эрнест Ренаннинг фикрига кўра бу сўз «чўқинтирувчилар» маъносини беради. (Earnest Renan, Life of Christ, ch. vi). Марк ҳам Чўқинтирувчи Яҳё пайғамбар яҳудийларни сувда чўқинтирганини ва Ийсо пайғамбар ҳам шундай чўқинтирилганини хабар беради (Марк Инжили, 1:4,5,9). Аммо, яҳудийлар Худо билан аҳдлашув тимсоли сифатида чўқинтиришни эмас, хатна қилишни ҳисоблардилар. Насронийлар бу абадий аҳдномани бузиб, уни чўқинтиришга алмашдилар.

Яна айтадиган бўлсак, 1-асрда чўқинтириш аввалги насронийлар орасида машҳур маросим бўлганлиги ҳақида бирорта далил йўқ. Павлус бир неча кишининггина чўқинтирилгани ҳақида маҳлумот беради. У шундай ёзади: «Тўғри, мен Стефаннинг уй аҳлини ҳам сувга чўмдирган эдим, аммо булардан бошқа ҳеч бир одамни сувга чўмдирганим эсимда йўқ. Зотан, Масиҳ мени одамларни сувга чўмдирсин, деб эмас, балки Хушхабарни ёйсин, деб юборди » (Коринфликларга биринчи мактуб, 1: 16-17;). Фақат иккинчи асрга келибгина чўқинтириш насронийликка кириб келди. Авваллари бундай маросимларда фақат сувдан фойдаланилар эди, аммо кейинчалик насронийлар, носираликлардан фарқ қилиш учун, сувни Муқаддас Руҳга алмаштиришди. Сомий насронийлар «мамудит» (сувда устундек туриш) атамасини қўллаган бўлиб, бу бугунги кундаги чўқинтириш тушунчасидан буткул фарқ қилади.

«Чўқинтириш» сўзи аслида уни Чўқинтирувчи Яҳё пайғамбарнинг тушунчасидан кўра умуман бошқа маънони беради. Бу ерда Трент кенгашини эслаб ўтиш керак бўлиб, унда насронийликча чўқинтиришни Яҳёнинг чўқинтириши билан бир хил дейдиганлар муртадликка чиқарилган эди.

Аввалги босқичларда бу маросим ҳеч қандай китобий асосларга эга эмас эди. Инжилдан тез-тез иқтибос қилинадиган қуйидаги матн эса кейинроқ китобга қўшилган эди: «Исо келиб, уларга деди: «Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.» (Матто Инжили, 28:18-20).

Император Константин 50 та инжилни тайёрлаб беришни тайинлаган Қайсарий эпископ Евсепийнинг айтишича, 325-йилда Инжиллар қонунийлаштирулганга қадар, юқоридаги матн қуйидагича кўринишда бўлган: «Шунинг учун бориб, барча халқлардан Менинг номим билан шогирд орттиринглар».

 Машҳур протестант илоҳиётчи Адольф Харнак ҳам юқоридаги матнни кечинчалик қўшилган сохта матн деб атайди: «Ийсо чўқинтиришга асос солганини тўғридан-тўғри исботлашнинг далили йўқ. Матфей тарафидан келтирилган сўзлари эса (28: 19) Худонинг каломи эмас» (Adolfvon Harnack (History of Dogma, vol. i, p. 79)).

Айтиб ўтиш керакки, мавзуга алоқадор матн Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номидан чўқинтиришни тарғиб қилаётган бўлиб, бу нарса аввалги қўлёзмаларда мавжуд эмас эди, дейди Евсевий. Адольф Харнак ҳам, ўз навбатида, «бу учлик формуласи Ийсо зотига оид эмас ва ҳаворийлар даврида аҳамиятга молик эмасди. Агарда бу Ийсога оид сўзлар бўлганда ҳаворийлар учун аҳамиятли бўларди» (Adolfvon Harnack, op. cit). Бизнинг эътиборимизни тортган бошқа бир вазият умумий насройнийлик ақийдасида чўқинтириш кайфиятининг ноаниқлигидир. Чўқинтириш, ҳозирги тушунчаларга кўра, илоҳий учликнинг бир аъзоси бўлган Муқаддас Руҳ инсон вужудига кириб ундан гуноҳларни олиб ташлашдир. Агар бу фикрни қабул қиладиган бўлсак, кейинроқ ўша инсоннинг ҳаётида қандай қилиб шайтон Муқаддас Руҳни қувиб чиқариб, инсонни гуноҳ қилишга чорлаши кишини ўйлантиради. Шунда савол пайдо бўлади: Муқаддас Руҳга тўлган ва унинг ҳимоясидаги кишини иблис васваса қилиб, уни шайтонга айлантириш мумкинми? Идроксизликнинг қандай ёрқин мисоли бу! (Солиштириш учун ўқинг: «Яҳудийларга», 10: 26-29).

Шундай қилиб шу нарса очиқ-ойдинки, чўқинтириш мажусийларнинг қайта туғилиш анъаналарнинг давоми бўлиб, Ийсо алайҳиссаломнинг ўгитларига таянмаган.

Саййид Камол тайёрлади

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шундай қилиб, протестант йўналиши бўйича 66 та, католик йўналиши бўйича 73 та, ортодоксал йўналиши бўйича 78 та Муқаддас Китоб мавжуддир. Масиҳийларнинг Муқаддас давоми...

2393 21:10 / 09.02.2019
Уйғониш даврига келиб аёлларнинг ҳаёт сарҳадлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Хотиржам, маърифатли, ҳур фикрли, жамиятда жилва қилиб турган, санъатга шайдо, давоми...

140 15:33
Халийфа Марвон ибн Ҳакам Атанасиюс исмли насроний кишига Мисрда давлат мансабларини берган ва у охири келиб, давлат девонлари раиси мансабига эга бўлган.Бу давоми...

3048 11:05 / 31.08.2019
Доктор Жоржио Страно шундай дейди.Мана бу китобда Коперник ўзининг фаразларини баён этган. Унга кўра, қуёш қўзғалмас марказ бўлиб, Ойдан бошқа барча сайёралар давоми...

1450 16:15 / 25 январь
Аудиолар

120151 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41814 14:35 / 11.08.2021