1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Ноҳақ ҳукм қилиш

16:31 / 24.06.2019 2067 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган Дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир» (Моида сураси, 45).

Яъни, Аллоҳнинг шариатига хилоф қилганлари учун улар ўтакетган золимлардир.

«Кимки Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилмас экан, бас, уларфосиқдирлар» (Моида сураси, 47).

Яъни, улар иймондан ва Аллоҳ тоатидан чиқувчи, осий кимсалардир.

Бурайда розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки қози дўзахда ва бир қози жаннатда. Ҳақ билан ҳукм қилган қози жаннатда. Зулм билан (ноҳақ) ҳукм қилган ва билмай туриб ҳукм қилган қози дўзахда», дедилар». «Билмайдиган қозининг гуноҳи нима?» деб сўрашган эди, «Гуноҳи – билмай туриб қози бўлганлиги», дея жавоб бердилар» (Ҳоким ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда ким қозиликка ёки одамлар орасида қози қилиб тайинланса, дарҳақиқат, у пичоқсиз сўйилибди», дедилар» (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти).

«Пичоқсиз сўйилибди» жумласининг маъноси шуки, пичоқ билан сўйилаётган жонлиққа роҳат бахш этилади. Борди-ю пичоқсиз сўйилса, бу унга азоб бериш бўлади.

Урфда, одатда пичоқ билан сўйилса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам урф-одатга хилоф равишда «пичоқсиз (бошқа нарса билан) сўйилибди», дедилар. Бу билан қозиларнинг бадани эмас, дини ҳалок бўлишидан хавфсираган бўлишлари мумкин.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қиёмат кунида одил қози чақирилиб, шундай шиддатли ҳисоб-китобга дуч келадики, бундан у, бутун умрим давомида сира қозилик қилмаганимда эди, деб орзу қилади», деганларини эшитдим» (Ибн Ҳиббон ривояти).

Ривоят қилишларича, Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқача ҳукм қилган раҳбарнинг намозини Аллоҳ қабул қилмайди.

Ривоят қилишларича, ким волий (ҳоким) ёки қози бўлса, у қиёмат кунида Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурига олиб келинади-да, кўприкка турғазиб қўйилади. Сўнг сири (номаи аъмоли) фош қилиниб, бутун махлуқотлар гувоҳлигида ўқилади. Агар у одил бўлган бўлса, адолати сабабли Аллоҳ унга нажот беради. Борди-ю бошқача (яъни, золим) бўлган бўлса, кўприк шундай силкинадики, унинг аъзоларининг ораси фалон-фалон масофага кенгайиб кетади. Сўнг кўприк синиб, у жаҳаннамга қулайди.

Фузайл ибн Иёз (раҳматуллоҳи алайҳ) айтган эканлар: «Қози бир кун қозилик қилиши, бир кун ўзи учун йиғлаши лозим».

Муҳаммад ибн Восеъ айтган эканлар: «Қиёматкуни ҳисоб-китоб учун биринчи бўлиб қозилар чақирилади».

Макҳул (раҳимаҳуллоҳ) айтганлар: «Агар қозиликни ёки бўйним чопилишини танлашим лозим бўлганида, қозиликни қўйиб, бўйним чопилишини танлаган бўлардим».

Айюб Сахтиёний (раҳматуллоҳи алайҳ) айтган эканлар: «Энг илмли одамларнинг қозиликдан қаттиқ қочганларини кўрдим».

Суфён Саврийга: «Шурайх қозиликка тайинланди», дейишган эди, у зот: «Шундай ажойиб кишини бузишибди-да (расвоқилишибди-да)» дедилар.

Молик ибн Мунзир Муҳаммад ибн Восеъни Басрага қози қилиш мақсадида чорлаган эди, у бош тортди. Уни қайта чорлаб: «Ё қози бўласан ёки дарраланасан», деган эди, у зот: «Сен ҳукмдорсан, бундай қилишинг мумкин. Бироқ охиратда хор бўлгандан кўра, дунёда хорланган хайрлироқ», деди.

Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтадилар: «Агар ҳукмдор жабр-зулм қилмоқчи бўлса ёки қилса, Аллоҳ унинг мамлакати аҳолисидан, уларнингбозорлари-ю ризқларидан, экинлари-ю чорваларидан ва барча нарсалардан баракани кўтариб қўяди. У агар яхшилик ёки адолат қилмоқчи бўлса, Аллоҳ унинг мамлакати аҳолисига ва барча нарсаларга барака ато этади».

Ҳимс ҳокимларидан бири Умар ибн Абдулазиз розияллоҳу анҳуга: «Ҳимс шаҳри вайрон бўлди. У ислоҳга муҳтож», деб хат ёзган эди, Умар розияллоҳу анҳу унга: «Шаҳарни адолат билан мустаҳкамла (идора қил), кўчаларини жабр-зулмдан тозала. Вассалом», деб ёзиб юбордилар.

Қози ғазабланиб турганида ҳукм чиқариши ҳаромдир.

Агар қозининг илми кам, нияти ва хулқи ёмон, тақвоси оз бўлса, у аниқ зиёнкорлардан бўлибди. У қозиликдан бўшаши ва дўзахдан холос бўлиш учун шошилиши лозим. Аллоҳдан афв-офият ва Ўзи яхши кўрган, рози бўлган ишларга муваффақ этишини тилаймиз. У марҳаматли ва саховатли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади .Эй мўминлар, ароқ маст қилувчи ичкилик ичиш, қимор ўйнаш, бутларга сиғиниш ва чўплар билан фол очиш шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, давоми...

4815 12:10 / 31.05.2019
Номаҳрамлар билан суҳбатлашишга оид ҳукмларТурли ҳужжатларни расмийлаштириш, савдосотиқ муомалалари, ижара, қарз олдиберди, гувоҳлик, таълим беришда, даволаниш давоми...

3269 17:30 / 03.07.2020
Имоми Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ мактубларидан бирида шундай деганларАллоҳу таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Аллоҳга холис давоми...

1409 16:00 / 06.04.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Кимки билатуриб, отасидан бошқа кишини .отам, деб иддао қилса, унга жаннат ҳаромдир, Бухорий ривояти.Абу Ҳурайра давоми...

2699 19:10 / 04.04.2019
Аудиолар

118718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40686 14:35 / 11.08.2021