1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қандай келин танламоқчисиз?

14:05 / 24.06.2019 4960 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда куёв танлаш қандай бўлса, худди шундай равишда келин танлаш керак. Баъзи бир инсонлар келинни чиройига қараб, баъзилари мол-мулкига, кейингилари насл-насабига қараб ўлчашади. Лекин инсонларнинг ичида унинг хулқи ва динига қараб танлайдиганлар ҳам бор. Мана шу охирги танлаш усули Ислом чорлаган усулдир.

Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аёл тўрт нарса туфайли никоҳга олинади: гўзаллиги, мол-дунёси, насл-насаби ва дини учун. Бас, диндоридан ол, қўлинг тупроққа тўлгур!» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари).

Инсонлар аёл кишида мавжуд бўладиган тўрт сифат – чирой, мол, насл-насаб ва динига қараб рағбат қиладилар. Мана шу нарсаларга ҳадиси шариф далолат қиляпти.

Биринчиси чирой бўлгани учун у зикр қилинмоқда. Эркаклар аёлга қўядиган дастлабки талаб. уларга ёқадиган нарса чирой бўлса, кейингиси мол-мулк. Лекин улуғ мураббий ва комил йўлбошчи Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йигитларни хулқ ва дин, тақво соҳибасини танлашга васият насиҳат қиладилар. Чунки хулқ чиройли бўлса, у аёлга нисбатан эрининг муҳаббати давомли бўлади, дин (тақво) билан эса эрининг мол-мулки ва номусини сақлайди.

Шу маънони кейинги ҳадис ҳам таъкидлайди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ким аёлга чиройи учун уйланса, Аллоҳ унга фақат хорликни зиёда қилади. Ким унга мол-мулки учун уйланса, Аллоҳ унга фақат фақирликни зиёда қилади. Ва кимки аёлга, ундан фақат (кўзини ҳаромдан тўсиш ва фаржини (ҳаром ишлардан) сақлаши учун фарзанд кўришни ирода қилиб уйланса, Аллоҳ унга ва аёлга барака беради» (Ҳадисни Табароний «Алавсат»да келтирганлар).

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аёлларга ҳуснлари учун уйланманглар, ҳуснлари уларни ҳалок қилади. Уларга моллари учун уйланманглар, балки мол дунёлари уларни ҳаддан ошириб юборар. Лекин уларга динлари учун уйланинглар, ҳатто бурни тешилган, қора чўри (тақво)дор бўлса, ўша афзалроқдир» (Ибн Можа ривояти).

Агар чирой ва дин жамланса, бу камолот ҳисобланади.

Дин деганда аёл фақатгина намозхон, рўзадор бўлиши ирода қилинмай, балки ирода қилинаётган нарса – аёл тақводор (Аллоҳ таолодан қўрқадиган) меҳрибон, омонатдор, Ислом одоблари билан зийнатланган, дин ҳукмларини ушлаган бўлишлиги ўзининг устида Аллоҳнинг ва эрининг ҳаққини тушуниб унга хиёнат қилмаган, молини Аллоҳ норози бўладиган равишда ишлатмасдан, эрини бахтли ва рози қиладиган аёл бўлиши керак. Шундагина турмуш қуришдаги мақсад амалга ошади. Жон таскин ва роҳат топади, Унга қуйидаги ояти карима ишора қилади:

«Унинг оятларидан (яна бири) – У Зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Рум сураси, 21-оят).

Демак, солиҳа аёл – неъматдир ва фожира (гуноҳкор) аёл – азоб ва қийноқдир. Ва фазилатли, диндор (тақводор) аёл – жаннат ва саодат бўлса, дин ҳукмларидан қочадиган аёл эса бахтсизлик ва дўзахдир.

«Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама!» (Бақара сураси, 286-оят)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бас, аёл баъзан жаннат ва баъзан дўзахдир», деб айтганлар.

Аёл ҳақида гапирувчининг ушбу сўзи нақадар ҳақиқат:

У шайтондир, агар бузсанг,

Гар ислоҳ қилсанг – Малак.

Шайх Муҳаммад Али Собуний

Мавзуга оид мақолалар
Ҳусайн ибн Хорижа Ашжаийдан ривоят қилинади .Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, мен ҳам фитнага аралашиб қолай дедим ва .Аллоҳим, менга ҳақ ишни кўрсатгин,, деб дуо давоми...

3336 07:00 / 16.01.2019
Араблар Қурбон ҳайитини .Ийдул Азҳо,, Рамазон ҳайитини эса .Ийдул Фитр, деб аташади.Аслида .ийд, сўзи луғатда .қайтиш, деган маънони англатади. Ушбу икки байрам йил давоми...

3513 20:51 / 30.07.2020
Бола туғилиши билан унинг ҳақлари ҳам бирга туғилади. Ўша ҳақларнинг энг аввалгиларидан бири насаби пок бўлиши ҳаққидир.Никоҳнинг ва оила қуриб яшашнинг асл давоми...

4254 15:41 / 20.10.2018
Муҳаммад ибн Мисъар айтади .Райёҳ Қайсийнинг темир кишани бор эди. У кечаси дўзахдаги ҳолатни тасаввур қилиш учун ўша кишанни бўйнига илиб, тонггача йиғлаб, тавбатазарру қилиб чиқар эди,..Солиҳлар гулшани, китобидан

2838 08:00 / 21.02.2020
Аудиолар

213383 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132602 14:35 / 11.08.2021