1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ икки кишини мен туфайли икром қилди

08:00 / 25.09.2020 2202 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тулайҳа ибн Хувайлиднинг пайғамбарликни даъво қилгани ва шу сабабли урушлар юзага келгани ҳақида Мусо ибн Муҳаммад Иброҳим Тамимийнинг отаси шундай ҳикоя қилади: «Тулайҳа ёнидаги одамлар ўлдирилиб, асирга олинаётганини кўргач, отини эгарлаб, оиласини қочириб юборишга тайёрлади. Отига миниб, аёлини олиб, қочиб кетди, одамларига эса: «Ким менга ўхшаб қоча олса, қочсин!» деди. У Шомга етиб боргунча отини чоптириб борди. У ерда Ғассонийларнинг Бану Жафна қабиласида яшади. Кейин Аллоҳ у ерларнинг ҳам фатҳ бўлишини насиб этди.

Бу орада Абу Бакр розияллоҳу анҳу вафот этдилар. Тулайҳа Умар розияллоҳу анҳунинг даврларида иймон келтириб, Маккага эҳром боғлаб келди. Умар розияллоҳу анҳу уни кўриб, «Эй Тулайҳа, Уккоша ва Собит ибн Ақрамдек солиҳ зотларни ўлдирганингдан кейин сени ёмон кўриб қолганман», дедилар. «Эй мўминларнинг амири, Аллоҳ мен туфайли уларни икром қилди, лекин мени эса уларнинг қўлида хорламади», деди.

У мусулмон бўлди, унинг мусулмонлигидан ҳеч ким нафратланмади. У узр сўраб, шундай дер эди:

Собитнинг ўлимидан кўп надомат чекаман,

Ва Уккоша Ғанамий, сўнгра Ибн Маъбад ҳам.

У иккиси мен учун улкан мусибат эрур,

Исломдан қайтишим ҳам қилинган қасддан.

Юртимни тарк қилишим аёл кишининг иши,

Ҳайдалиш ва келиш ҳам ҳеч узлуксиз бўлмаган.

Қайтсам Абу Бакр Сиддиқ мени қабул қилурми?

Менинг қилган гуноҳим жуда ҳам оғир бўлган.

Залолатдан кейин мен гувоҳлик бердим яна,

У ҳақ шаҳодати, энди динсиз эмасман.

Инсонларнинг Илоҳи менинг Парвардигорим,

Ислом менинг динимдир, Муҳаммад келтирган.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, дуо нозил бўлган ва нозил бўлмаган нарсага фойда келтиради. Эй Аллоҳнинг давоми...

3004 11:10 / 16.03.2019
Бугун ҳаммамиз исрофгарларнинг исрофгарига айланиб кетдик. Деярли кўп нарса, у қимматми ёки арзон, аҳамиятлими ёки аҳамиятсиз, нодирми ёки сероб, ҳамма нарса давоми...

2873 19:00 / 22.03.2020
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Мавлоно Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиҲазрати Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдиОдамлар иттифоқ, давоми...

2008 16:15 / 14.06.2019
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Бир олим ўзидан илмлироқ кишидан сўрадиndash Қандай иморат қурайndash Қуёшдан ва ёмғирдан сақлашга кифоя қиладиганини.ndash Қанча таом ейинndash давоми...

2956 07:10 / 27.08.2019