1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Мусулмонларга маданият ўргатиш даъвосидаги кўҳна қитъанинг яқин ўтмишига бир назар

14:35 / 14.06.2019 2749 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Биринчи мақола)

XIX асргача Оврупада даҳшатли ёввойилик ҳукм сурарди. Қитъанинг ҳолати ҳозирда фильмларда кўрсатилаётган ва хаёлий романларда тасвирланаётган жозибадор манзаралардан тубдан фарқ қиларди. Бу ҳолат зулматда қолинган ўрта асрларгагина тегишли бўлмай, балки тинимсиз мадҳ қилинган Уйғониш ва Ренессанс замонларида ҳам аҳвол мутлақо ўзгармаган эди.

Дарҳақиқат, қанчалик ачинарли бўлмасин, ўша Оврупа ҳаётининг барча салбий томонлари учун насронийлик черкови, яъни католик черкови сабабчи бўлди. Насронийлик келмасидан олдинги антик даврда шахсий гигиена тозалик роҳатлари асосий масалалардан эди. Бунга биргина машҳур Рим ҳаммомларини эслашнинг ўзи кифоя. Насронийлик ёйилгунича Римнинг ўзида мингдан ортиқ ҳаммом ишлаб турган. Насронийлар ҳокимият тепасига келгач, уларнинг биринчи қилган ишлари барча ҳаммомларни ёпиш бўлди.

Ўша пайтдаги одамлар ювинишга қандайдир шубҳа билан қарашарди: яланғочлик гуноҳ саналади, совуқ ҳам зарарли – шамоллаб қолиш мумкин. Устига-устак, иссиққина сув тўла ванна фақат хаёлот эди, чунки ўтин жуда қиммат, ҳатто асосий истеъмолчи бўлган Муқаддас Черковга уни аранг етказиб беришарди.

Испания қироличаси Изабелла Кастильскаянинг XV аср охири эътироф қилишича, у бутун умри давомида фақат икки марта ювинтирилган экан: биринчиси янги туғилганида, иккинчиси эса турмушга чиқаётганида.

Француз қиролларидан бирининг қизи битлаб кетишдан ҳалок бўлган. Папа Климент Бешинчи ичбуруғдан вафот этади, Папа Климент VII қирол Филипп II каби қичимадан қийналиб жон беради. Герцог Норфолк диний эътиқоди туфайли ювинишдан бош тортади. Шунда унинг хизматкорлари жаноби олийларининг ғирт маст бўлиб думалаб қолишидан фойдаланиб, уни аранг ювинтириб олишади. Француз қироли Людовик XIV саройидаги рус элчилари жаноби олийлари «ҳайвонлар каби сасиб-бижиб кетгани» ҳақида ёзишган эди. Бутун Оврупада русларнинг ўзини улар ойига бир ёки ундан ҳам кўпроқ марта ҳаммом қилишгани учун бузилиб кетганликда айблашарди.

Агар XV-XVI асрларда бадавлат шаҳарликлар ярим йилда ақалли бир марта ювиниб туришган бўлса, орадан икки аср ўтгач ҳаммом қилишни бутунлай эсдан чиқариб юборишди. Тўғри, баъзан ванна қабул қилишар эди. Бироқ буни ҳам муолажа учунгина амалга оширишар эди. Француз қироли Людовик XIV ҳаётида фақат икки марта ювинган экан. Шунда ҳам шифокорларнинг тавсияси билан сувга тушган. Ювиниши ҳукмдорни шунчалик даҳшатга солдики, ҳеч қачон сув муолажасини олмасликка қасам ичди. Ўша насронийлик жаҳолати даврида танани парвариш қилиш гуноҳ саналарди. Насроний руҳонийлари йиртиқ кийимларда юришни, ҳеч қачон ювинмасликни буюришарди, гўё шу йўл билан маънавий покликка эришиш мумкинлигини уқтирмоқчи бўлишарди. Шунинг учун ювиниши мумкин эмасдики, чўқинтириш пайтида сепилган ўзидаги «муқаддас сув» ювилиб кетиб қолиши мумкин эди.

Натижада одамлар йиллаб ювинмас ёки сув нималигини умуман билмас эди. Кир-чирлик ва битлаб кетиш руҳонийликнинг алоҳида белгилари саналарди. Айрим черковларнинг монахлари Парвардигорга ана шундай йўл билан «хизмат қилиш» да бошқа насронийларга намуна бўлишарди. Эркак ва аёл руҳонийлар одатда дарё-сойларни кечиб ўтишни ҳисобга олмаганда оёқлари мутлақо сувга тегмагани билан мақтанишарди. Одамлар сувга қўл теккизишни шунчалик унутиб юборишдики, XIX аср охирида (бу рақамга эътибор қилинг) доктор Ф. Е. Бильц машҳур тиббиёт дарслигида халқни ювинишга чақиришга мажбур бўлди. «Шундай одамлар борки, очиғини айтганда, болаликдан буён сувга тушмагани учун дарё ёки ваннада чўмилишга журъат қила олишмайди», деб ёзган эди доктор ўзининг «Янгича табиий даволаниш» китобида. Беш-олти марта ваннага тушгандан кейин бунга кўникса бўлади...» Лекин докторга кўпчилик ишонмади.

(Давоми...)

Дмитрий Панкратов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикоя қилинишича, бир машҳур қизиқчи бўлган экан. У жуда ўз ишига моҳир бўлганилиги учун уни тинглашга ҳар томондан кишилар келишар экан. У ҳатто қулоғи том давоми...

3442 11:10 / 10.08.2022
Профессор Петер Адамсон Лондон қироллик коллежи Қуръоний оятларнинг жуда кўпчилиги инсонни бу ёруғ оламни кузатиш, ундаги мукаммалликни эътироф этиш ва уни давоми...

2406 11:30 / 31.12.2019
Мусулмонлар ўз динларини маҳкам тутган даврда, Қуръон ва Суннатга амал қилган пайтларида, ушбу ва шунга ўхшаш ҳадисларга ҳам яхши амал қилганлар. Бунинг натижаси давоми...

1303 11:00 / 07.03.2023
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини давоми...

1621 18:00 / 13.06.2021
Аудиолар

120145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41809 14:35 / 11.08.2021