1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Динни барпо қилинглар, унда тафриқага тушманглар (учинчи мақола)

11:05 / 31.08.2019 3058 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Халийфа Марвон ибн Ҳакам Атанасиюс исмли насроний кишига Мисрда давлат мансабларини берган ва у охири келиб, давлат девонлари раиси мансабига эга бўлган.

Бу ҳақийқатни кўплаб ажнабий тарихчилар ҳам тан олиб, китобларига ҳавас билан ёзганлар.

Мисол учун, Марк Сайс Ҳорун ар-Рашид давридаги Ислом давлати васфида қуйидагиларни ёзади:

«Масийҳийлар, бутпарастлар, яҳудийлар ва мусулмонлар баб-баробар ҳукумат хизматида ишлар эдилар».

Илмий баҳслар, изланишлар ва мансаблар ҳақида ҳам худди юқоридаги фикрни айтиш мумкин. Ислом давлати соясида кишилар дийни ва мазҳабидан қатъи назар тенг шароитда яшаб, ижод қилар эдилар.

Халийфа Маъмун ўз академиясига турли дийн ва мазҳаб соҳиблари бўлган олимларни тўплаган ҳамда: «Илмдан нимани хоҳласангиз, баҳс қилаверинглар, фақат, тоифачилик мушкулоти келиб чиқмаслиги учун, бирингиз ўз дийний китобидан далил келтирмаса, бўлди», деган эди.

Исломдаги бундай илмий кенгбағирликнинг васфида Америкалик машҳур олим мистер Дра-бер қуйидагиларни ёзган эди:

«Хулафолар давридаги аввалги мусулмонлар Несторий насоролари ва яҳудийлардан бўлган олимларни эҳтиром қилиш билан кифояланиб қолмаганлар. Балки, уларга улкан ишларни ишониб топширганлар. Уларни давлат мансабларига кўтарганлар. Ҳаттоки Ҳорун ар-Рашид барча мадрасаларни текшириб туришни насроний Ҳално ибн Мосавайҳга топширган. Олимнинг яшаган юртига, унинг дийнига қаралмас эди. Фақатгина унинг илм ва маърифатдаги маконатига қаралар эди».

Бу маънода ҳар қанча гапирсак, шунча оз. Лекин яна бир нарсага ишора қилмоғимиз лозим. Исломнинг бошқа дийнларга нисбатан бағрикенглик сиёсати, нафақат бошқа дийнларнинг бир-бирларига нисбатан, балки бир дийн-нинг турли мазҳаблари орасидаги муносабатларидан ҳам яхши эди.

Антокия патриархи Михаил, арабларнинг бизнинг диёримизга келиши Аллоҳнинг иноятидир, деган маънодаги сўзларни айтиб, Геракл кўрсатган зулм ва қувғинларни айтиб ўтгандан сўнг қуйидагиларни ёзган: «Шу сабабдан қувватли интиқом худосики, давлатни кимга хоҳласа, шунга беради, пастларни юқорига кўтаради, мана шу римликларнинг шаррини, уларнинг қувват ишлатиб, каниса ва монастирларимизни талаб, бизга шафқатсиз равишда азоблар берганини кўриб, бизни Рим чангалидан халос қилиш учун жанубий диёрлардан Исмоилнинг фарзандларини юборди. Шаҳар араблар қўлига ўтгандан сўнг, улар ҳар бир тоифага ўз канисасини қайтариб бердилар (ўша вақтда биздан Хилес ва Ҳаррон канисалари тортиб олинган эди). Шу билан бирга, римликларнинг зулми, озори, бизга қарши ҳиқду-ҳасадидан қутулиб, ўзимизни тинчликда кўриш ҳазил гап эмас».

Машҳур тарихчи Белазурий эса ўзининг «Футуҳул Булдон» китобида Абу Ҳафс Димашқий Саҳид ибн Абдулазиздан ривоят қилган қуйидаги гапларни келтиради: «Геракл мусулмонларга қарши кўплаб аскар тўплаб, Ярмук томон бостириб келаётганидан хабардор бўлган мусулмонлар Ҳимс аҳлига улар-дан олинган харожни қайтариб бердилар ва:
«Сизларни ҳимоя қилишдан машғул бўлиб қолдик, ўзингиз бир иш кўрарсизлар», – дейишди. Ҳимс аҳли эса: «Албатта, сизларнинг волийлигингиз ва адо-латингиз биз учун ўзимиз яшаб турган зулм ва истибдоддан яхшидир. Сизга қўшилиб, шаҳарни Геракл лашкарларидан мудофаа қиламиз», – дедилар.

Шунда яҳудийлар ҳам туриб: «Тавротга қасамки, Гераклнинг омили фақат биз мағлуб бўлиб, тугамагунимизча, Ҳимс шаҳрига кирмас», – дейишди. Дарвозаларни ёпиб, қўриқлай бошлашди. Мусулмонлар билан сулҳ тузган бошқа шаҳарларнинг насоро ва яҳудийлари ҳам шундай қилишди. Улар «Агар румликлар мусулмонлардан ғолиб келса, аввалги ҳол бошимизга яна келади. Шунинг учун, модомики, мусулмонларнинг душмани бор экан, ушбу ишда маҳкам турамиз», – дейишди. Аллоҳ кофирларни мағлуб, мусулмонларни ғолиб қилгандан сўнг, улар шаҳарларининг дарвозаларини очиб, харожни ўтадилар». Валлоҳу аълам.

(Тамом)

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи мақолаXIX асргача Оврупада даҳшатли ёввойилик ҳукм сурарди. Қитъанинг ҳолати ҳозирда фильмларда кўрсатилаётган ва хаёлий романларда тасвирланаётган давоми...

2761 14:35 / 14.06.2019
Ҳозирги пайтда дунёнинг барча жойида мансублари мавжуд ва дунё нуфузининг 15 қисми дин сифатида эътироф этган Христианлик дини Фаластин ерларида христианлик мил. давоми...

4355 11:06 / 17.08.2020
Мовароуннаҳр диёридан чиққан Мусо Муҳаммад алХоразмий, Аҳмад алФарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби олимларнинг номлари Ислом давоми...

1373 16:39 / 19.01.2023
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини, қиёматгача боқий қолувчи дини, барча замонлар ва маконларда инсониятга икки дунё саодат йўлини кўрсатиб берувчи дини давоми...

1628 18:00 / 13.06.2021