1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мени йиғлатган иборалар

14:00 / 09.06.2019 2309 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Магистр талабаларига бир савол берилди. «Ота ким?». Жавоблар ҳар хил. Чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди. Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди.

 Ота...

Сен уни катта оёқ киймини киярдинг, оёқларинг жажжилигидан, қоқилиб кетардинг. Кўзойнагини тақиб, ўзингни катталардек ҳис килардинг. Кийимини кийиб виқор сезардинг. Машинасини калитини беришини сўрардинг. Ўзингни уни ўрнига қўйиб, ўзинг ҳайдаётгандек хаёл қилардинг. Арзимас нарса учун иш вақтида унга қўнғироқ қилардинг. Сенга қалб тўла қувонч билан жавоб берарди. Сен билан иш вақтида гаплашгани учун раҳбаридан гап эшитишини ёки ҳамкасби ишини тезроқ бажариб беришини кутиб турганини ё телефон орқали гаплашиш унга ортиқча ҳаражат бўлиб, яна қийинчилик келтиришини билмасдинг.

Яна хотиржамгина:

– Дада, келишингизга менга қулупнай шарбатини олиб келинг, - дердинг.

– Жоним билан болам, онангни қийнамагин -а? - деб жавоб берарди. Уйга иш, ҳавонинг иссиғу совуғи, заҳмат билан чарчаб сенинг буюртманг эсидан чиқиб қолса, келиши билан:

– Дада шарбат қани? - дердинг. Табассум қилиб, чарчоғини ҳам унутиб, сенинг «бемаъни» талабингни жойига келтириш учун чиқиб кетарди.

Бугун эса...

Бугун сен улғайдинг.

Унинг оёқ кийимини киймайсан. Замондан ортда қолгани учун. Бир пайтлар дўстларинга мақтанганинг либосларидан, машинасидан ирганасан, менсимайсан. Чунки энди сени бу нарсалар қизиқтирмайди. Отангни қарашлари эса, сеникига мос келмай қолди.

Оғайниларингдан ўзингча хижолат қилиб, уларнинг олдида отангни қилган ҳаракатлари сени аччиғингни келтиради, асабларингни бузади.

Кечиксанг сендан хавотир олиб қўнғироқ қилса, сени юрагинг сиқилади, ўз ҳолингга қўймаганидан нафратланиб кетасан. Агар кўнгли хавотирдан жойига тушмай такрор ва такрор қўнғироқ қилса, унга жавоб қилмай қўяқоласан.

Уйга кеч қайтсанг, масъулиятсизлигинг учун койийди. Сен эса ғазабдан ёнасан. У эса буни билса ҳам оиланинг боши, ҳар бир бошлиқ ўз қўл остидагилардан масъул эканлиги учун тарбиялашдан тўхтамайди.

Унга овозингни кўтарасан, сўзларинг билан қалбини эзасан, унга берган жавобларинг, бақиришларингдан жим бўлиб қолади. Қўрққанлиги учун эмас, балки сени яхши кўргани, сенга мурувват қилганидан.

Кечагина, ёшлик чоғида сени елкасига кўтариб, опичлаб юрарди.

Бугун эса, сени бўйинг уникидан баланд, уни қўлидан ҳам ушлашни хоҳламайсан.

Кечагина гапиришни билмасдинг, чучук тилинг билан гапиришга қийналиб хатолар қилардинг.

Бугун эса, ҳеч ким сенга «жим» дея олмайди.

Қанчалик малол келтирмасин, у сенинг отанг, унутдингми ёки?

Болалигингда сени тентакликларинг, эркалигингни, кўтарганидек, сен ҳам уни қариган чоғида, беморлигида келтирадиган машаққатларига мамнуниятла бардош бер. Унга марҳаматли бўл.

Сендан бошқалар, отаси йўқлар отасини яна бир бор кўришни орзу қиладилар.

Мендан: «Кимни яхши кўрасиз?» деб сўрашди. Айтдим: «Менга 9 ой интизор бўлган, шодон кутиб олган, моли ва жони, соғлиги эвазига мени тарбиялаган, «ОДАМ» бўлишим учун кечани кундузга улаган инсонни» дедим.

Отам мен учун тоабад қалбимда энг яхши кўрганим бўлиб қоладилар.

Ҳаммадан узр сўрайман-у лекин, шуни биламан, ҳеч ким ОТАга ўхшамайди.

Эй Роббим, вафот этган оталарни кечир. Раҳматинг, жаннатингла қаршила.

Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, умрини тоатингда узайтир, ғамларини кетказ, ўзи кутмаган тарафидан ризқлантир, унга Ўз раҳматингни ёғдир, гуноҳларини кечир, жаннатинга кирадиганлардан қил!

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар нубувватнинг биринчи каломидан идрок қилган нарсалардан бири .Агар ҳаё давоми...

1628 14:00 / 15.08.2019
Ҳаммод ибн Довуд Тағлибийдан ривоят қилинади.Бир куни Мисъар ибн Кидом қабристонга чиқди. Қараса, бир киши қуёшга қараб шеър айтаётган эканҚиш келди, аммо бир давоми...

2338 08:13 / 28.03.2020
Вақт олтиндек қимматлидирrdquo, эмас, балки вақт олдиндан қимматлидирrdquo дегани рост бўлса керак. Чунки вақт бу ҳаётдир, ҳаётнинг эса олтиндан қимматли экани ҳеч давоми...

1979 20:30 / 25.10.2018
Аллоҳ таолога бандани яқинлаштирувчи энг савобли ибодатлардан бири ndash қурбонликдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар Одам давоми...

1734 11:00 / 10.08.2019
Аудиолар

121465 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42960 14:35 / 11.08.2021