1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қарзни нотўғри ишлатиш

15:02 / 09.07.2020 3052 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Мен бир дўстимга қарз берган эдим, яқинда маълум бўлиб қолдики, дўстим ўша маблағни нопок ишларга сарфлаётган экан. Унинг гуноҳларига мен ҳам шерик бўлиб қолмадимми? Умуман, қарз бераётганда унинг нимага ишлатилишини сўраш керакми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Албатта, бу ҳолат жуда ачинарли. Бир иймон-эътиқодли киши шариатда кўрсатилган ишга амал қилай деб, беғараз ҳолда дўстига қарз берса, у пулни нопок ишларга сарфласа! Ваҳоланки, қарз олган одамнинг қарздор бўлиш даражасига тушиб қолгани унинг кўзини очиши ва Аллоҳдан қўрқиши ҳамда Аллоҳдан ҳаётига барака киришини сўраши лозим эди. Лекин бу одам бир тақводор одамнинг пулини олиб, яна гуноҳ ишга сарфлашининг ўзи катта бир мусибат. Бу иши омонатга катта хиёнат ҳисобланади.

Қарз берган одам қарз олувчининг берилган маблағни нимага ишлатишини билмасдан берган бўлса, албатта, қарз бергани учун гуноҳкор бўлмайди. Бас, шундай экан, қарз бераётганда қарзни нимага ишлатишини сўраб, «Агар шундай гуноҳ ишларга ишлатадиган бўлсангиз, мен бера олмайман», деб айтиш мумкин бўлади. Модомики, қарз олувчилар хиёнат қилар эканми, қарз берувчи ҳам ўзининг пули Аллоҳ таолога исён, осийлик бўладиган ишларга сарфланишининг олдини олса яхши бўлади.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дуо хусусида Юсуф алайҳиссалом қиссаси мўминлар учун гўзал ибратларга тўла. Юсуф алайҳиссалом ҳар бир ҳолатда Аллоҳга бўлган мустаҳкам ишонч, таваккул ва садоқат давоми...

6697 08:40 / 17.03.2019
Абдуллоҳ ибн Али ибн Абдуллоҳ Баҳо Козруний Макка муаззинларининг раиси эдилар. У зотнинг ўлими олдидан шундай деганлариини эшитишган .Эй шайтон, мен сени давоми...

2313 08:01 / 06.06.2020
Абу Шомадан ривоят қилинади .Менга шомлик муҳаддис Абул Қосим ибн Асокир ҳақида шундай дейишди .У зот ўша куни пешин намозини ўқидилар. Кейин аср намозига давоми...

5295 07:00 / 31.01.2019
Абу Нўъайм Комил ибн Зиёддан ривоят қилади .Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қўлимдан тутиб, саҳро томонга етаклади. Саҳрога етиб боргач, у зот бир жойга давоми...

3076 07:00 / 24.01.2019