1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзанинг фазилатлари ҳақида (учинчи мақола)

14:00 / 07.05.2019 2531 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, у Райён деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улар билан бирга улардан бошқа бирортаси кирмас. 

«Рўзадор қаерда?» дейилур. Улар ундан кирурлар. Уларнинг охиргиси кирганда, у бекитилур. Бошқа ҳеч ким ундан кирмас», дедилар». 

Икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда охиратда рўза ибодатининг фазли бошқа ибодатлардан кўра қанчалик улуғ бўлиши баён қилинмоқда.

Қиёмат куни рўзадорлар жаннатга киришлари учун Райён исмли алоҳида эшик очилар ва ўша эшикдан «Рўзадорлар қани?» деб чақирилар экан. Шундан сўнг улар жаннатга киритилар, рўзадорларнинг ҳаммалари кириб бўлганларидан кейин бошқа ҳеч ким киритилмай, у эшик бекитиб қўйилар экан. Рўзадорларга алоҳида ҳурмат кўрсатилиб, улар учун алоҳида эшик очилиб, ана шу эшикдан алоҳида кирар эканлар.

Буни ҳозирги кундаги ҳамма киришни хоҳлаган жойларга маълум сабабларга кўра баъзи кишиларга имтиёз берилиб, уларнинг алоҳида эшикдан киритилишига қиёслаш мумкин.

Қиёмат куни ҳамма жаннатга тезроқ киришга уриниб турган бир пайтда рўзадорларга имтиёз берилиб, «Райён» номли махсус эшикдан киритилишлари ҳаммамиз бу дунёда рўзадорлардан бўлиб, ўша эшикдан ҳурмат билан жаннатга кириш бахтига эришиш учун астойдил ҳаракат қилмоғимиз кераклигини билдиради. Илоҳим, барчамизни ана шулар жумласидан қилсин!

(давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
, . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Агар эшакларнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳдан давоми...

3683 07:40 / 05.04.2019
Дуо ибодат турларидан бири бўлиб, инсон билан Аллоҳнинг орасини боғлайди. Дуо инсонда қўшиб яратилган нарса бўлиб, қийинчилик вақтида ўзўзидан, биров ўргатмаса давоми...

2612 18:06 / 01.08.2020
1. Авомнинг даражаси. Бу Ҳақнинг муомаласидан халқни чиқариш Аллоҳ таолога ибодат қилаётганда одамларни аралаштирмаслик ила бадан ва мол муҳофазасини, ризқнинг давоми...

2311 12:00 / 03.08.2019
Ибн Зозондан ривоят қилинади .Бир куни Ибн Ҳасан менга .Эй Абу Салама, мен бир гуноҳ қилганман. Шунинг учун қирқ йилдан бери йиғлайман,, деди. Мен .Қандай гуноҳ, эй давоми...

3492 08:00 / 24.02.2020
Аудиолар

211122 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130381 14:35 / 11.08.2021