1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 120-оят

21:20 / 17.11.2017 4934 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча, сендан зинҳор рози бўлмаслар. «Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти, ҳа, ўшагина ҳидоятдир», – деб айт. Агар ўзингга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сенга Аллоҳдан (қутқарувчи) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир. Бақара 120. 

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уқдирмоқдаки:

«Яҳудийлар ҳам, насоролар ҳам уларнинг миллатига эргашмагунингча, сендан зинҳор рози бўлмаслар».

Яъни «Яҳудий ва насороларни рози қиламан, деб овора бўлма. Қачонки уларнинг миллатига – динига эргашсанггина, сендан рози бўлишади. Бошқа ҳолда уларга ҳеч қачон ёқмайсан».

Оятнинг давомида У Зот Ўз Пайғамбарига:

«Албатта, Аллоҳнинг ҳидояти, ҳа, ўшагина ҳидоятдир», – деб айт», – деб ўргатяпти. Қисқа ва аниқ: Аллоҳнинг ҳидояти ҳақиқий ҳидоятдир. Бошқа ҳеч қандай ҳидоят бўлиши мумкин эмас. Гап тамом. Фикрни бошқа ёққа бурмаслик керак. Бошқа тарафнинг розилигини топишга ҳаракат қилишга ҳожат йўқ.

«Агар ўзингга келган илмдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсанг, сенга Аллоҳдан (қутқарувчи) дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларга ndash ана ўшаларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва одамларнинг ndash барчанинг лаънати бўлгай. Бақара 161.

2513 08:25 / 28.12.2017
Ва улар .Олов бизга фақат саноқли кунлардагина тегади,, ndash дедилар. Сен .Аллоҳнинг ҳузурида аҳд олдингизми Зотан, Аллоҳ аҳдига ҳеч хилоф қилмас. Ёки Аллоҳга давоми...

3033 08:05 / 03.10.2017
Ва куфр келтирган ҳамда оятларимизни ёлғонга чиқарганлар эса ndash ўшалар олов соҳибларидир, улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 39.Аллоҳнинг ҳидоятига давоми...

3157 10:10 / 20.08.2017
Аллоҳнинг йўлида жанг қилинг. Ва билингки, албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара 244. Ушбу оятда мўмин бандаларга хитоб бўлмоқда.Аллоҳнинг йўлида давоми...

2821 09:05 / 27.03.2018