1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 80-оят

08:05 / 03.10.2017 3046 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва улар: «Олов бизга фақат саноқли кунлардагина тегади», – дедилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузурида аҳд олдингизми? Зотан, Аллоҳ аҳдига ҳеч хилоф қилмас. Ёки Аллоҳга нисбатан билмайдиган нарсангизни гапиряпсизми?» – деб айт. Бақара 80.

Ҳамма балонинг боши шунда. Уларнинг бузуқ ақийдалари, хомхаёллари бўйича, нима қилсалар ҳам, қанча гуноҳ ишласалар ҳам дўзахга тушмайдилар ёки тушсалар ҳам, фақат саноқли кунларгагина тушадилар. Сўнгра жаннатга кирадилар. Шунинг учун улар ҳеч нарсадан қўрқмайдилар.

Хўш, улар бу гапни қаердан олдилар? Ёки бу ҳақда Аллоҳдан аҳду паймон олганларми? Дўзахга фақат саноқли кунларгагина тушиб, сўнгра жаннатга чиқишлари ҳақида уларга Аллоҳ ваъда берганми?

Ваъда берган бўлганида, шундай бўларди, чунки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳеч аҳдига хилоф қилмайдиган Зотдир.

Ёки Аллоҳнинг номидан ўзлари билмаган нарсани гапиряптиларми?

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади .Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қасд ила туккан қасамларингиз учун тутади. Бас, унинг каффорати аҳлингизга берадиган давоми...

9978 17:07 / 24.06.2017
Агар улар иймон келтириб, тақво қилганларида, агар билсалар, Аллоҳнинг ҳузуридаги савоб яхши эди. Бақара 103. Лекин улар иймон келтириш ўрнига куфр келтирдилар, давоми...

3713 09:25 / 29.10.2017
Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. .Нафақа қилган яхшилигингиз отаонага, қариндошларга, етимларга, мискинларга ва йўқсил йўлчига бўлсин. Нимаики яхшилик давоми...

3537 14:40 / 22.02.2018
Ва Одамга исмларнинг барчасини ўргатди, сўнгра уларни фаришталарга кўрсатиб .Агар ростгўйлардан бўлсангиз, манавиларнинг исмларини менга айтиб берингshyчи,, ndash давоми...

3166 10:00 / 12.08.2017