1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 119-оят

20:15 / 16.11.2017 2879 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Биз сени ҳақ билан хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ва сен дўзах соҳиблари ҳақида сўралмассан. Бақара 119. 

Аллоҳ таоло ушбу оятда бир неча масалаларни баён қилмоқда:

1. Бир Пайғамбар келган, унинг вазифаси – мўмин-мусулмонларга севинчли хабар бериш, кофир-фосиқларни дўзах азобидан огоҳлантириш. У зот Муҳаммад алайҳиссаломдирлар.

2. У Пайғамбарни Аллоҳ таолонинг Ўзи юборган.

Мукофот ёки жазони Аллоҳнинг Ўзи беради.

Муҳаммад алайҳиссалом кофирларнинг куфрларига жавобгар эмаслар, уларнинг қилмишларидан сўралмайдилар.

Демак, Набий алайҳиссалом ҳақ билан келганлар, бошқа гапга ўрин йўқ. Аввалги оятларда зикр қилинган шак-шубҳага, мўъжиза талаб қилишларга ҳам ўрин йўқ. Гапни кесиб гапирганда, шундан бошқа гап йўқ. Ҳақ билан келган Набий алайҳиссаломнинг вазифалари – яхши амал қилган мўминларга Аллоҳ томонидан бўладиган савоб, юқори даража ва жаннати наъимнинг башоратини – севинчли хабарини бериш ва кофирларни, гуноҳкорларни азоб-уқубатдан ва дўзахдан огоҳлантириш. Шундан кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари тузатувчи, тўғриловчи пайғамбарликдир. Оятда:

«Ва сен дўзах соҳиблари ҳақида сўралмассан»,  дейилишига кўра, Набий алайҳиссаломнинг даъвату огоҳлантиришларидан кейин ҳам кофир ҳолида қолганлар дўзахга тушадилар. Пайғамбардан «Нима учун улар иймонга келмадилар?» деб сўралмайди. Ҳар бир кофир ўзи учун жавоб бераверади.

Модомики, мусулмонлар ҳақда эканлар, уни маҳкам тутиб, олға қадам ташламоқлари лозим. Бошқаларнинг гап-сўзларига эътибор бермаслик керак, чунки уларнинг ниятлари бузуқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирортангизга ўлим келганда, агар у яхшилик бойлик қолдираётган бўлса, отаона ва қариндошларга маъруф ила васият қилиш тақводорларнинг бурчи ўлароқ сизларга давоми...

3362 08:25 / 18.01.2018
.Баййина, 5. Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган, бошқадан унга бурилган ҳолда ибодат қилишга, намозни тўкис адо этишга, закот беришга давоми...

3194 08:20 / 16.06.2017
Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақда ихтилофга тушганингизни эсланг. Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқарувчидир. Бақара 72. Ҳа, Бану Исроил ўз ичидан бир одамни ўлдириб, давоми...

2908 09:00 / 23.09.2017
Гоҳо юзингнинг осмонга тезтез қараганини кўрурмиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага бурурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам давоми...

2967 14:45 / 11.12.2017