1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 72-оят

09:00 / 23.09.2017 2908 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақда ихтилофга тушганингизни эсланг. Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқарувчидир. Бақара 72. 

Ҳа, Бану Исроил ўз ичидан бир одамни ўлдириб, айбни бир-бирига ағдариб, босди-босди қилиб, қотилликни беркитиб юбормоқчи бўлган эди. Жиноятчи қавм ишни ўз қаричи билан ўлчаган эди. Улар устиларида ҳар бир нарсани билувчи, ҳар бир нарсага қодир – Алийму Қодир сифатига эга бўлган Зот – Аллоҳ таоло турганидан ғофил эдилар. Мана, энди Ул Зот Бану Исроилга айбларини юзларига солиб, бўлиб ўтган ишларни улар инкор қила олмайдиган тарзда айтиб бермоқда. Аллоҳ таоло уларга хитоб қилиб:

«Бир жонни ўлдириб қўйиб, у ҳақда ихтилофга тушганингизни эсланг», – демоқда.

Яъни «Сизлар бир одамни ўлдириб қўйдингиз. Сўнгра «Уни сен ўлдирдинг, мен ўлдирганим йўқ» қабилида иш тутиб, қотилни яширмоқчи, азобдан сақлаб қолмоқчи бўлдингиз. Лекин

«Аллоҳ сиз беркитган нарсани чиқарувчидир».

Яъни «Аллоҳ сиз беркитиб, биров билмасин, деб уринган ҳар бир нарсани юзага чиқарувчи, ошкор қилувчидир. Жумладан, ушбу қотилликни содир этган шахсни ҳам. Сиз ўзаро ихтилоф қилиб, тан олмай, беркитиб юбормоқчи бўлсангиз-да, барибир Аллоҳ қотил ким эканини юзага чиқарувчидир».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг. давоми...

2636 06:15 / 28.08.2017
Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир. Бақара 15Аслида истеҳзо, макрҳийла каби ишларни Аллоҳга нисбат бериб бўлмайди. давоми...

2717 05:24 / 07.07.2017
Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни озгина баҳога сотиш учун .Бу Аллоҳнинг ҳузуридан,, дейдиганларга вайл бўлсин Қўллари билан ёзган нарсалари туфайли уларга давоми...

3120 09:05 / 02.10.2017
Мусо ўз қавмига .Албатта, Аллоҳ сизга бир сигир сўймоғингизни буюрмоқда,, ndash деганини эсланг. Улар .Бизни эрмак қиляпсанми, ndash дедилар. У .Жоҳиллардан бўлиб давоми...

3351 15:15 / 18.09.2017