1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 48-оят

06:15 / 28.08.2017 2630 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг. Бақара 48.

Ушбу ояти каримада таърифланган Кун қиёмат кунидир. У кунда ҳар бир жон ўзи билан ўзи овора бўлиб қолади. Аллоҳнинг қонуни шу. Ҳар ким қилганига яраша тортади. Адолат ҳам шу-да ўзи.

У кунда иймонсизлар ва яхши амал қилмаган кимсалар ҳақидаги шафоатлар ҳам қабул қилинмайди. Орага тушадиган зот топилмайди. У кунда иймонсизлардан ва яхши амал қилмаганлардан тўлов ҳам олинмайдики, улар уни тўлаб, қиёматнинг азобидан қутулиб қолсалар.

У кунда иймонсизлар ва яхши амал қилмаганлар ўзларига ёрдам берадиган ёрдамчини топа олмайдилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Аллоҳ чивин ва ундан устунроқ нарсаларни мисол қилиб келтиришдан уялмас. Бас, иймон келтирганлар, албатта, у Роббларидан келган ҳақлигини билурлар. Аммо давоми...

3823 14:53 / 07.08.2017
Бақара 83. Эсланг, ўшанда .Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, отаонага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам одамларга яхши давоми...

2891 04:11 / 28.05.2017
Одамлар бир уммат эдилар. Бас, Аллоҳ хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб набийларни юборди ва уларга одамлар ўртасида улар ихтилоф қилган нарсаларда ҳукм давоми...

2777 23:50 / 20.02.2018
Ва устингизга булутни соябон қилдик, сизга манн ва беданаларни туширдик. .Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан енглар,. Бизга зулм қилмадилар. Лекин давоми...

2883 09:05 / 05.09.2017