1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 57-оят

09:05 / 05.09.2017 2883 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Ва устингизга булутни соябон қилдик, сизга манн ва беданаларни туширдик. «Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан енглар». Бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар. Бақара 57.

Ўша вақтда Бану Исроил қақроқ чўлда, қуёш қиздириб турган маконда яшар эдилар. Маълумки, ҳаво исиб, қуёш қиздириб берса, чўл жаҳаннамга айланиб кетади. Ана ўшандай ҳолатда Аллоҳ таоло Бану Исроилга Ўзининг навбатдаги неъматини ато қилди.

«Ва устингизга булутни соябон қилдик, сизга манн ва беданаларни туширдик. «Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан енглар».

Ривоятларда келишича, Аллоҳ таоло мазкур жазирама саҳрога бир булутни юборган экан. У келиб, Бану Исроилнинг бошига соя солиб турибди. Шу билан улар роҳат ва фароғатга эга бўлибдилар. Аллоҳ уларга таом ва шароб учун осмондан манн ва бедана туширибди. «Манн» нима экани тўғрисида тафсирчиларнинг таърифлари кўп.

Ибн Касийр раҳматуллоҳи алайҳининг айтишларича, «Манн шундай нарсаки, унинг ўзини еса, таом ва ширинлик бўлади, сувга қўшиб ичса, ичимлик бўлади. Бошқа нарсаларга қўшса ҳам бўлаверади».

Уларни туширгандан кейин Аллоҳ таоло уларга:

«Ризқ қилиб берган нарсаларимизнинг покларидан енглар»,  деди. Гапнинг боришига қараганда, Бану Исроил бундай ҳолга ҳам шукр қилмаган кўринади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло оятнинг охирида:

«Бизга зулм қилмадилар. Лекин ўзларига зулм қилар эдилар», – демоқда.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тавба 71. Мўминлар ва мўминалар бирбирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар давоми...

7332 03:12 / 08.06.2017
Мусодан кейинги Бану Исроилдан бўлган зодагонларни билмадингми Ўшанда улар ўз набийларига .Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида уруш қилайлик,, ndash давоми...

3134 09:55 / 29.03.2018
Бақара 187. Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ ўзингизга хиёнат давоми...

3204 19:30 / 25.01.2018
Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган саводсизлар бор. Улар фақат гумон қиладилар, холос. Бақара 78. Яъни яҳудийлар ичида Тавротдан давоми...

3733 09:00 / 01.10.2017