1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 26-оят

14:53 / 07.08.2017 3827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Албатта, Аллоҳ чивин ва ундан устунроқ нарсаларни мисол қилиб келтиришдан уялмас. Бас, иймон келтирганлар, албатта, у Роббларидан келган ҳақлигини билурлар. Аммо куфр келтирганлар: «Аллоҳ бу мисолдан нимани ирода қилди?» – дерлар. У Зот ўша билан кўпчиликни залолатга кетказар ва кўпчиликни ҳидоятга солар ва у билан фақат фосиқларнигина залолатга кетказар. Бақара 26.

Кофирлар ва мунофиқлар истеҳзо қилиш ўрнига ақлни ишлатганларида эди, Аллоҳ таолонинг чивин ёки пашша сингари жуссаси кичик нарсаларни мисол қилиб келтириши ожизликдан бўлмай, балки улкан қудратдан далолат эканини билар эдилар. Чунки коинотни яратган Аллоҳ таоло ўша қудрати ила чивинни ҳам, ҳатто ундан кичик нарсаларни ҳам яратгандир. Моҳият нарсанинг жисмида эмас, балки ундаги ҳаётдадир. Хўп, ана шу чивин шунчалик арзимас нарса бўлса, унга Аллоҳдан бошқа ким ҳам ҳаёт ёки жон бера олади? Дунёдаги барча кучлар тўпланиб, Аллоҳ яратган бирорта улкан жуссали ҳайвонни ярата олмаганларидек, битта чивинни ҳам ярата олмайдилар. Зарбулмасалдан мақсад кишилар қалбини синаш, уларни имтиҳон қилишдир. Одамлар эса бундай зарбулмасалдан кейин икки хил муносабатда бўладилар:

1. Иймон келтирганлар зарбулмасалдан ибрат ва ваъз-насиҳат оладилар, Аллоҳнинг қудратига яна бир бор қойил қоладилар. Ҳамда зарбулмасалнинг Роббларидан келганини, унинг ҳақлигини биладилар, иймонлари янада зиёда бўлади.

2. Куфр келтирганлар эса Аллоҳнинг нуридан, иймондан бебаҳра бўлганликлари учун бу улкан ҳақиқатни англаб-тушуниб етмайдилар. Аллоҳ таолога нисбатан беодоблик қиладилар.

«Аллоҳ бу мисолдан нимани ирода қилди?» – дерлар».

Беодобларча берилган бу саволга оятнинг ўзида очиқ-ойдин жавоб бор:

«У Зот ўша билан кўпчиликни залолатга кетказар ва кўпчиликни ҳидоятга солар…»

Демак, зарбулмасал – синов: у ҳар кимга ҳар хил таъсир қилади. Эси бор одам ундан фойда олиб, иймони мустаҳкамланади. Ақли шайтоннинг қўлида бўлганлар эса уни масхара қилиб, куфрида яна чуқур кетади. Куфрида чуқур кетадиганлар фосиқлардир. Одатда, «фосиқ» деб гуноҳ ишларни қилган мусулмонларга айтилади. «Фисқ» сўзи уламолар истилоҳида «Гуноҳи кабира қилиб ёки кичик гуноҳларда бардавом бўлиб, Аллоҳнинг амридан чиқишдир». Қуръони Каримда эса мавзуга қараб, кофир ва мунофиқлар ҳам баъзан фосиқ деб аталадилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилганлар ndash ана ўшалар Аллоҳнинг раҳматини умид қиладилар. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, давоми...

3163 08:25 / 25.02.2018
Йўқ Ким ёмонлик касб қилса ва уни хатолари қуршаб олган бўлса, ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 81. Демак, иш хомхаёл билан, ҳар давоми...

2670 08:10 / 04.10.2017
Ана шундай қилиб, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Расул устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта уммат қилдик. Сен аввал юзланган қиблани орқасига давоми...

3683 16:45 / 10.12.2017
Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг Бақара 122. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Бану Исроилга давоми...

3415 09:20 / 19.11.2017