1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 67-оят

15:15 / 18.09.2017 3348 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусо ўз қавмига: «Албатта, Аллоҳ сизга бир сигир сўймоғингизни буюрмоқда», – деганини эсланг. Улар: «Бизни эрмак қиляпсанми?» – дедилар. У: «Жоҳиллардан бўлиб қолишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», – деди. Бақара 67.

Мусо алайҳиссаломдек улуғ пайғамбар – Бану Исроилни Фиръавннинг азобидан қутқарган, ҳамма яхшиликларга сабаб бўлган зот яҳудийларга:

«Албатта, Аллоҳ сизга бир сигир сўймоғингизни буюрмоқда», –

деб, уларни Аллоҳнинг сигир сўйишга амр этганини етказганларида, «Хўп бўлади, Аллоҳ буюрган бўлса, бош устига», дейиш ўрнига

«Бизни эрмак қиляпсанми?» – дедилар.

Бу гап Мусо алайҳиссаломга оғир ботди. Аллоҳнинг номидан одамларни масхара қилиб бўладими? Буюк пайғамбар Аллоҳ айтмаган гапни «Айтди», дея оладими? Уларнинг бу гапи ҳам Аллоҳга, ҳам Унинг расулига нисбатан беҳурматлик бўлиши билан бирга, Мусо алайҳиссаломга нисбатан туҳмат ҳам эди. Шунинг учун ҳам у киши:

«Жоҳиллардан бўлиб қолишимдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман», – дедилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диёрларидан ўлимдан қочиб чиққан мингларча кишиларни билмадингми Бас, Аллоҳ уларга .Ўлингиз,, ndash деди. Сўнгра уларни тирилтирди. Албатта, Аллоҳ одамларга фазлу давоми...

2840 16:48 / 26.03.2018
Албатта, Аллоҳ чивин ва ундан устунроқ нарсаларни мисол қилиб келтиришдан уялмас. Бас, иймон келтирганлар, албатта, у Роббларидан келган ҳақлигини билурлар. Аммо давоми...

3826 14:53 / 07.08.2017
Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур. Куфр келтирганларнинг дўстлари тоғутлардир. Уларни нурдан зулматларга чиқарурлар. Ана давоми...

4012 09:05 / 07.04.2018
Уларга .Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтиринг,, ndash дейилса, .Бизга нозил қилинган нарсага иймон келтирамиз,, ndash дерлар ва ундан кейинги нарсага куфр давоми...

3302 08:55 / 17.10.2017