1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 118-оят

19:15 / 15.11.2017 3130 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билмайдиган кимсалар: «Аллоҳ бизга гапирса эди ёки бирор мўъжиза келса эди», – дейишди. Худди шу каби, улардан олдингилар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтган эдилар. Қалблари ўхшаш бўлди. Батаҳқиқ, аниқ ишонувчи қавмларга оятларни баён қилганмиз. Бақара 118.

Ояти карима нозил бўлаётган даврда мушриклар шундай дейишган бўлса, улардан олдин яҳудийлар ҳам ўз пайғамбарларига шунга ўхшаш гапларни айтганлар. Жумладан, Мусо алайҳиссаломга «Аллоҳни кўзимизга кўрсат», – дейишган. Турли-туман мўъжизалар кўрсатишни талаб қилишган.

Аслини олганда эса Аллоҳ таоло илмли, инсофли, идрокли одам учун ҳар қадамда мўъжизаларини баён қилиб қўйган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизлардан бирортангиз хурмолари ва узумлари бор, остидан анҳорлар оқиб турган, ўзи учун у ерда барча мевалар мавжуд бўлган боғи бўлсаю, заиф зурриёти бўлиб, давоми...

3576 09:50 / 21.04.2018
Эй Бану Исроил, сизга инъом этган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг Бақара 122. Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло Бану Исроилга давоми...

3417 09:20 / 19.11.2017
.Нур, 37. бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олдисотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар қалблар ва кўзлар давоми...

8771 15:11 / 10.06.2017
Бақара 83. Эсланг, ўшанда .Аллоҳдан бошқага ибодат этмайсиз, отаонага яхшилик қиласиз ва қариндошларга, етимларга, мискинларга ҳам одамларга яхши давоми...

2894 04:11 / 28.05.2017