1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чинакам тавба

07:00 / 14.01.2019 3072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир гуруҳ ярамас, бадхулқ одамлар Робийъ ибн Ҳайсамни фитнага солиш учун унга ниҳоятда гўзал бир аёлни рўбарў қилишмоқчи бўлишди. Аёлга эса «Уни йўлдан ура олсанг, минг дирҳам берамиз», деб ваъда қилишди. Аёл энг чиройли кийимларини кийди, энг хушбўй атирларини сепиб, Робийъ ибн Ҳайсам масжиддан чиққан пайтда унга ўзини намоён қилди. Аммо уни кўрган Робийъ жаҳл билан унга деди: «Шу топда дард тегиб, бу аҳволинг, бу нозу жилваларинг ўзгариб, хароб бўлиб қолсанг нима қиласан? Ёки шу аҳволингда ўлим фариштаси келиб, жон томирингни суғуриб олса нима қиласан? Мункар ва Накир фаришталар сўроққа тутса, қандай аҳволга тушасан?», деди. Аёл қаттиқ оҳ тортди-ю, беҳуш йиқилди. Ўзига келгач эса, тавба қилиб, кечаю кундуз Аллоҳга ибодат қилишга киришди. Кўп ўтмай у вафот қилди. У гуноҳларидан қўрқиб йиғлайверганидан, тинимсиз ибодат қилиб, риёзат чекаверганидан куйган чўпга ўхшаб қолган эди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кофирлар жонлари чиқиш асносида даҳшат ва оғир мусибатларни бошидан кечирадиларАллоҳ таоло деди .Сиз золимларни ўлим талвасасидаги ҳолатларини бир кўрсангиз давоми...

10262 21:00 / 03.02.2019
Ва ниҳоят, камина ходимингиз билан бу ишнинг иссиқсовуқларини бирга татиб, доимий ҳамдард бўлиб, ишлаш учун барча шароитларни муҳайё қилишга қўлларидан келган давоми...

1336 15:06 / 10.03.2020
Аллоҳ таоло бу ҳаётда инсонни ажойиб буюк ҳикмат учун пайдо қилди. У ҳам бўлса синовдан ўтказишдир. Аллоҳ таоло ушбу дунё хаётида инсонни бошқа бир биродари олдида давоми...

1589 11:00 / 06.05.2020
Макҳул Шомий ҳақида Барад шундай дейди .У душанба ва пайшанба куни рўза тутар ва доим шундай дер эди .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни давоми...

1486 08:01 / 27.11.2019