1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Али ибн Фузайл раҳимаҳуллоҳ

12:58 / 16.12.2018 2607 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Суҳайл ибн Абу Осим айтади: “Салам ал-Хаввосдан “Сизга Али ибн Фузайлнинг қандай вафот этгани ҳақидаги хабар келганми?” деб сўрасам, у киши: “Ҳа, келган. Бир куни Али касал бўлиб қолди. Кейин бир оз вақт ўтиб тузалди.

Шу кунларда Басра шаҳридан бир киши меҳмон бўлиб келган эди. У одамнинг қироати чиройли эди. Ўша қори Фузайл ибн Иёз етиб келишидан олдин Алини зиёрат қилиш учун унинг уйига борди. Бу воқеадан Фузайл хабар топди. У дарҳол бир кишини ёнига чорлаб, “Тезда бориб қорига айт, ўғлимнинг олдида тиловат қилмасин” деб тайинлади. Элчи етиб боргунича, басралик меҳмон Алига мана бу оятни тиловат қилиб бераётган эди:

وَلَوْ تَرَى إِذْ وُقِفُواْ عَلَى رَبِّهِمْ قَالَ أَلَيْسَ هَذَا بِالْحَقِّ قَالُواْ بَلَى وَرَبِّنَا قَالَ فَذُوقُواْ العَذَابَ بِمَا كُنتُمْ تَكْفُرُونَ

“Аллоҳнинг ҳузурида тўхтатилганларида, У: “Мана шу ҳақ эмасми?!” деганида, “Роббимизга қасамки ҳақдир”, деганларини, У: “Бас, куфр келтирганингиз учун азобини чекинг”, дейишини кўрсанг эди” (Анъом сураси, 30-оят).

Али оятни эшитибоқ қаттиқ бақириб, оҳ тортди ва беҳуш бўлиб йиқилди”.

Бу воқеа “Ал-вофий бил вафоёт” асарида зикр қилинган.

Яъқуб ибн Юсуф Фузайлнинг қадрдони эди. У шундай ҳикоя қилади:

“Фузайл ибн Иёз, агар ортида Али йўқ бўлса, Қуръон тиловатига берилиб кетарди. Маҳзун бўладиган оятларни ўқиётганда, ёнидагиларни маҳзун кайфиятга тушириб, қўрқув оятларини ўқиётганда, ёнидагиларни қўрқитиб ўтар эди. Агар ортида ўғли Али ўтирганини билса, ўша оятларда тўхтамай ўтиб кетарди.

Бир куни Қуръон ўқир экан, “Ёнимда ўғлим йўқ”, деган гумон билан берилиб Қуръон ўқиди.

قَالُوا رَبَّنَا غَلَبَتْ عَلَيْنَا شِقْوَتُنَا وَكُنَّا قَوْماً ضَالِّينَ

“Улар: “Эй Роббимиз, бадбахтлигимиз ўзимиздан устун келиб, залолатга кетган қавм бўлган эканмиз” (Муъминун сураси, 106-оят) оятига етганида, Али ҳушидан кетиб йиқилди. Фузайл ўғли шу ердалигини, ҳушидан кетганини билгач, қироатни тезлаштирди. Ўша ердагилар Алининг онасининг олдига бориб, “Биз билан бориб, Алини ҳушига келтир!” дейишди. Онаси келди ва ўғлининг юзига сув сепиб ҳушига келтирди. Али ҳушига келгач, эрига юзланиб, “Сиз бу боланинг қотилисиз” деди. Орадан Аллоҳ хоҳлаганича муддат ўтгач, Фузайл яна орқасида Али турганидан бехабар Қуръонни тиловат қила бошлади.

وَبَدَا لَهُم مِّنَ اللَّهِ مَا لَمْ يَكُونُوا يَحْتَسِبُونَ

“Ва уларга Аллоҳ томонидан ўзлари хаёлларига ҳам келтирмаган нарсалар зоҳир бўлур” (Зумар сураси, 47-оят) оятига етганида, Али омонатни топшириб, ерга йиқилди. Алининг йиқилганини билган отаси қироатни тезлаштириб, якунлади. Ўша ердагилар Алининг вафот этганини билишмади. Яна ҳушидан кетди, деб ўйлашди. Онасининг олдига бориб, “Ўғлингни ҳушига келтир!” дейишди. Онаси келиб, ўғлининг юзига сув сепа бошлади. Қараса, у Охират диёрига кўчиб бўлган экан”.

Бу воқеани Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ “Таввобийн” (“Тавба қилувчилар”) номли асарда ривоят қилган.


Абу Исҳоқ Саълабийнинг “Қотла-л-Қуръан” номли 

асаридан Нозимжон Иминжонов таржимаси

Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Убайд ибн Умайр зарбулмасал айтиб, шундай дейди .Бир кишининг учта дўсти бўлиб, уларнинг ҳар бири унга бирбиридан яқин эди. Бир куни унинг бошига бир мусибат тушди. давоми...

2502 07:10 / 29.06.2019
Қалб хотиржамлигисиз бахтсаодатга эришиш мушкул. Токи киши ғамқайғу, ташвиш ва ваҳимада юрар экан, нотинч қалби осойишталикни истайди. Жадаллашиб бораётган давоми...

6755 19:30 / 08.05.2019
Абдуллоҳ ибн Фараж айтади .Бир киши тушида Довуд Тоийни Ҳиро саҳросида юрганини кўриб, .Бу ерда нима қилиб юрибсиз, деб сўрабди. У .Ҳозиргина қамоқдан чиқдим,, деб давоми...

2699 08:00 / 25.04.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа давоми...

1275 17:00 / 21.05.2020
Аудиолар

121548 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43032 14:35 / 11.08.2021