1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзадорга эслатма!

17:00 / 21.05.2020 1274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа биров у зотнинг ҳузурларига келиб, сўраган эди, уни қайтардилар.

Қаралса, у зот рухсат берган киши чол экан, қайтарган шахс эса йигит экан».

Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилганлар. Байҳақий саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганликлари кўриниб турибди.

Қари чол ўз кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўзғалмаслиги аниқ.

Ёш йигитнинг эса бу иш билан рўзаси очиладиган даражага етиши ва каффорот беришга мажбур бўлиб қолиши турган гап. Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб белгиланади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида ўпар ва қучоқлар эдилар. У зот ичингизда шаҳватига энг молики (жиловловчиси) эдилар».

Шарҳ: Демак, бу масалада шаҳватни жиловлай олиш асосий меъёр ҳисобланади.

Уламоларимиз ушбу ва бошқа ҳадисларни далил қилган ҳолда «Рўзадор одам иложи борича бу ишлардан узоқ бўлгани маъқул», дейишади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Отаси вафот этганидан кейин мусулмон фарзанд отасининг акаукаларини худди отасини эъзозлагандек эъзозлаши, уларни ота ўрнида кўриши лозимлиги шариатимизнинг давоми...

3197 16:02 / 03.12.2018
Ҳозирги кунда кимга қараманг вақт етишмаётганидан, ишларига улгурмаётганидан шикоят қилганини кўрасиз. Гоҳида муаммо нимада экан деб ўйлаб қоламан. Дунёга устоз давоми...

2289 11:30 / 10.07.2021
Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Аҳмад ибн Яҳё Восиқий бобоси ҳақида шундай ҳикоя қилади .Восиқий Бағдоддаги Муктафи Биллоҳнинг миршаблигида ишлар эди. Унинг иш кунида жуда давоми...

922 08:09 / 21.11.2020
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон охирги ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани тирилтирар ва аҳлларини уйғотар давоми...

2267 17:40 / 27.05.2019
Аудиолар

121512 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42999 14:35 / 11.08.2021