1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

10-боб. Ота-онаси тириклигида жаннатга кира олмаган одам ҳақида

13:03 / 12.11.2018 3392 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

21. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, кимнинг?» дейишди.

«Ота-онаси ёки улардан бири кексалигида улар билан бирга яшаб, дўзахга кирган кишининг», дедилар».

Шарҳ: Демак, ота-она улуғ ёшга кирганларида уларнинг хизматини қилиб, розилигини топиб қолса, жаннатга кирар экан, акс ҳолда дўзахга кирар экан. Икковлари бўлмаса, биттаси – ё ота, ё она бўлса ҳам, ана шу ҳолат бўлар экан.

Бу ҳадиси шариф ҳам ота-онанинг розилигини топиш қанчалик муҳим иш эканини таъкидламоқда. Банданинг жаннат ёки дўзахга киришига сабаб бўладиган амаллардан бири ота-онага бўладиган муносабат эканини кўрсатмоқда. Айниқса ота-она кексайганларида алоҳида эҳтиётлик билан уларга яхшилик қилиш пайида бўлиш зарурлигини билдирмоқда.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Тингловчининг эътиборини тортиш учун бир ишнинг оқибатини такрор-такрор айтиш мумкинлиги.

2. Олим ва раҳбар кишидан бирор масала оқибати ҳақидаги гапни эшитганда, бу оқибат ким учун эканини сўраш лозимлиги.

3. Ота-онаси бўла туриб, уларнинг розилигини топиб, жаннатга киришга сазовор бўлолмай қолган одам бахтсиз шахс экани.


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шифокор йигит бир қизга совчи қўйди. Қиз йигитнинг оилавий аҳволидан хабардор бўлгач, никоҳ маросимига онасини олиб келмаслик шарти билан турмушга чиқишини давоми...

3298 11:00 / 10.07.2022
23. Ибн Аббосдан ривоят қилинади.У киши .Аллоҳ азза ва жалланинг .Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга .уфф, дема,дан давоми...

3387 10:30 / 19.11.2018
Салмондан ривоят қилинади.Гумондан хавфсираб, ходимимга суякни ҳам санаб бераман,.Салмондан ривоят қилинади.Гумондан қўрқиб, суякни санаб бераман,.Шарҳ Ушбу икки давоми...

1818 15:02 / 13.06.2020
. , ... .Саҳл ибн Абу Ҳасмадан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ўзларига етган қийинчилик юзасидан Хайбарга давоми...

1927 18:05 / 18.04.2020