1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

89-боб. Ёмон гумондан қўрқиб, ходимига санаб бериш

15:02 / 13.06.2020 1820 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салмондан ривоят қилинади:

«Гумондан хавфсираб, ходимимга суякни ҳам санаб бераман».

Салмондан ривоят қилинади:

«Гумондан қўрқиб, суякни санаб бераман».

Шарҳ: Ушбу икки ривоятда ҳам Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг «Гумондан қўрқиб, ходимимга суякни санаб бераман» деган маънодаги гаплари ривоят қилинмоқда. Фақат уларнинг ровийларигина фарқ қилади.

Бу ерда ҳам ходимининг феъл-атворини, одобини текшириб туриш, ёмон гумон бўлмаслигини назорат қилиш ҳар бир кишининг бурчи эканини кўрамиз.

Шу билан бирга, бу ишда «Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма» қоидасига амал қилиш ҳам бор. Катта-кичик нарсаларни ходимга санаб бериб, санаб олиб турилса, кўнгил тўқ бўлади ва бирор камчилик содир бўлишининг олди олинади.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кексаларни эъзозлашнинг боши отаонанинг ҳурматини жойига қўйишдан бошланади. Ҳар бир инсон ота ва онадан туғилади ҳамда уларнинг бағрида вояга етади. Фарзанд давоми...

5111 12:05 / 28.11.2019
Ўзлари муҳтож бўла туриб, муҳожирларга ёрдам қўлини узатган ансорлар ҳақида Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган .Улардан аввал бу диёрда ва давоми...

2702 14:00 / 12.07.2022
31. Тойсаладан ривоят қилинади.У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг .Отаонани йиғлатиш оқ бўлишдир ва гуноҳи кабиралардандир,, деганини эшитган экан,.Шарҳ Демак, давоми...

2929 10:00 / 16.12.2018
Онам менинг ўқишим учун узукларини сотдилар. Синглимни турмушга бериш учун билагузукларини сотдилар. Укамни даволатиш учун чиройли маржонларини сотдилар. Шу давоми...

2575 17:00 / 31.07.2022