1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Одобнинг таърифи

20:10 / 08.10.2018 3018 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тилимизда «одоб» тарзида талаффуз қилинишга одатланиб қолинган арабча «адаб» сўзи аслида яхшиликка чақиришни англатади, у «маъдаба» ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамларни яхшиликка, маънавий зиёфатга чақиришни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маънавий «маъдаба», яъни зиёфат бўлгани учун шу номни олган. Демак, одоб яхшилик демакдир. «Фалон киши одобли экан» дейилгани ўша одамнинг яхшилиги кўп экан, деганидир. «Кийиниш одоби» деганда яхшилаб кийиниш тушунилади. «Суҳбат одоби» деганда суҳбатни энг яхши савияда олиб бориш кўзда тутилади. «Ижтимоий одоблар» ижтимоий муомалаларни энг яхши тарзда олиб бориш деганидир.

Абу Муҳаммад «Китобул Воъий» асарида: «Одоб одамларни мақталган нарсаларга чақиргани учун одоб деб номланган», дейди. Абу Зайд раҳматуллоҳи алайҳи: «Одоб фазилатлардан бирига элтувчи яхши уринишга ишлатиладиган ном», деган.

Одобнинг қуйидагича таърифлари ҳам келган: «Мақтовга сазовор сўз ва амални ишлатиш, қилиш одобдир»; «Карамли ахлоқларни ушлаш одобдир»; «Ўзингдан каттани улуғлаб, ўзингдан кичикка меҳр кўрсатишинг одобдир». Шу ва шунга ўхшаш таърифлар тўпланганида, Исломда кўзланган «одоб» маъноси юзага келади.

Муҳаммад Зеҳний айтади: «Фазилат наслу насаб билан эмас, балки одоб билан топилади».

«Ҳар бир киши касб-корни мукаммал билмоғи, яхши тарбия олмоғи ва яхши хулқ-одоб, фазилатларга эга бўлмоғи керак», дейди Абу Наср Форобий.

Ҳозирги кунда ғарб маданияти таъсирида «одоб»ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун, «овқатланиш одоби» дейиш ўрнига «овқатланиш маданияти» дейилади. Баъзида ижтимоий одоблар деган маънони ифода этиш учун французча «этикет» сўзи ҳам ишлатилади.

 “Ижтимоий одоблар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Уй бекаси хизматкорларини жуда барвақт, биринчи хўроз қичқирган вақтидаёқ уйғотар эди. Ниҳоят бу иш хизматкорларнинг жонига тегди. Хизматкорлар бекалари барвақт давоми...

1804 11:00 / 16.12.2021
Эндигина кўзи ёриган ёш она кучли ҳаяжондаndash Чақалоғимни кўрсам бўладими ndash деб сўради.Қучоғига юмшоқ бир юргак берилди ва бахтли она чақалоғининг жажжи юзини давоми...

6048 16:05 / 20.12.2019
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Намознинг калити ndash таҳорат, жаннатнинг калити ndash намоз, давоми...

8547 12:10 / 28.05.2019
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг сассиғидан фаришта ундан бир мил давоми...

3823 15:40 / 16.07.2019