1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ёхуд ғарб олимларининг илмий тадқиқотлари

10:32 / 13.11.2019 12395 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал бир суннатлари ғарб олимларининг илмий тадқиқотларида ўз тасдиғини топди. Бу ҳақда Islam-today манбаси хабар берди.

Бу сафар фанга таҳник, яъни чақалоқнинг танглайини кўтариш суннатининг фойда экани маълум бўлди.

Мусулмонларда кенг тарқалган таҳник суннати чақалоқнинг оғзига бироз чайналган хурмо ёки бошқа мевани солиб, танглайига суртиш билан адо этилади.

Имом Муслим ривоят қилган ҳадиси шарифга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига янги туғилган чақалоқни кўтариб келишса, у зот боланинг ҳаққига дуо қилиб, хурмо чайнаб, унинг танглайини кўтариб қўярдилар.

Маълумки, мўмин-мусулмонлар Исломдаги ҳар бир ҳукм ва кўрсатмани Аллоҳ таолонинг амри, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари деб, ихлос билан, савоб умидида адо этадилар. Бундан бошқа ҳеч қандай моддий ёки бошқа манфаат кутмайдилар. Зеро, Қуръонга ва Суннатга амал қилишнинг ажру савоби бутун оламдаги ҳар қандай манфаатдан улуғ ва устундир. Аммо Парвардигоримизнинг чексиз раҳмати туфайли шариатимизнинг ҳар бир кўрсатмаси замирида олам-олам манфаатлар – ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий, тиббий ва бошқа кўплаб фойдалар ётади. Замонавий илм-фан ривожланиб борган сари, шаръий ҳукмларнинг бу жиҳатлари тобора кўпроқ кашф қилинмоқда. Ана шундай суннатлардан бири бу — таҳникдир. Бу суннат амалини тиббий фойдаларини аниқлаш шарафи бир гуруҳ ғарб олимларига насиб этди.

Британиянинг ВВС корпорация томонидан эфирга узатилган бир кўрсатувда экспертлар «чақалоқнинг оғзига, лунжининг ичкарисига сурилган шакар эритмаси муддатидан эрта туғилиб қолган боланинг миясини шикастланишдан асрайди» деган фикрни таъкидлаб чиқишди.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, чала туғилган ҳар ўнта чақалоқнинг бирида гипогликемия, яъни қонда қанд моддаси миқдорининг жуда камлиги кузатилар экан. Агар бу ҳолат ўнгланмаса, чақалоқнинг миясига шикаст етар экан. Янги Зеландиялик шифокорлар юқоридаги каби лунжига шакар эритмаси сурилган 242 нафар янги туғилган чақалоқнинг қонини текшириб кўриб, кўзларига ишонмай қолишди. Натижа мисли кўрилмаган даражада эди! Клиник тадқиқотларнинг натижалари The Lancet нашрида чоп этилди.

Тадқиқот гуруҳининг раҳбари, Окленд университети профессори Жейн Хардинг хонимнинг айтишича, декстроза (д-глюкоза) эритмаси билан бажариладиган бу муолажа атиги 1 фунт туради ва чақалоқнинг томирига глюкоза юборишдан кўра анчагина осон ва хавфсиз амалга оширилади. «Чала туғилган чақалоқларни тинимсиз овқатлантириб туриш гипогликемия хавфини тўлиқ бартараф қила олмайди, шунинг учун кўпинча глюкоза томир орқали юборилади», дейди у.

Бундан ташқари, декстроза эритмаси гипогликемияга чалинган чақалоқларга кучли овқатланишдан ҳам кўра яхшироқ самара беради.

Лондон университети қошидаги коллежнинг Аёллар саломатлиги институти ходими Нейл Марлоунинг фикрича, мутлақо арзонга тушадиган, самараси тажрибаларда ўз исботини топган декстроза эритмаси билан даволаш усули шифокорлар томонидан мажбурий равишда қўлланилиши лозим.

Islom.uz портали таҳририяти

Таржимон
islom.uz
Манба
islamtoday.ru
Мавзуга оид мақолалар
Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

7923 11:10 / 09.02.2019
Хурмо, бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яхши кўрган мевасидир. Шу жумладан, хурмонинг фойдали жиҳатлари жуда кўп бўлиб, ушбу мақолада давоми...

3081 11:00 / 20.01.2021
Қуръони Каримда шундай марҳамат қилинган .У сизни оналарингиз қорнида уч зулмат ичида бир яратишдан кейин яна бошқа яратишга ўтказиб, аста яратади, Зумар давоми...

3220 17:05 / 11.09.2019
Ушбу бинафша рангида товланиб турган осмон жисми Mrk 462 галактикасидаги энг кичик супермассив қора туйнукдир. Пасдаги расм эса .NASA,нинг рентген нурланишда космик давоми...

2763 09:00 / 26.01.2022