1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 3-жуз. Ният, ихлос ва илм

10:57 / 06.10.2018 2548 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ният, ихлос ва илм» деб номланган 3-жузи.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бу учинчи «Ният, ихлос ва илм китоби» аслида тасаввуф илмига оид мавзулардан ҳисобланади. Қалбга боғлиқ бу мавзуни доимо аҳли тасаввуфлар шарҳлаб келганлар. Қолаверса, бу уч нарса банданинг каттаю кичик амалларининг қабул бўлиши учун лозиму лобуд нарсалар эканлиги ҳар биримизга ойдек равшандир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт» 3-жуз. Ният, ихлос ва илм
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 232 бет
Ўлчами: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-4448-4-3
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йилдаги 25-рақамли тавсияси ила чоп этилган.

Мундарижа

Ният, ихлос ва уларнинг фазилатлари ҳақида
Киши ниятига яраша савоб олади
Риёдан ҳазар қилиш ҳақида
Илм китоби
Илм ва уламолар фазли ҳақида
Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли
ҳақида
Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида
Илм одоблари ҳақида
Илм Аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши
Хотима. Илмнинг асари абадий қолажак
Илм китобига илова
«Мадрасага қатнайдиган халқ»
Китоблар ва кутубхоналар
Кимё илми
Физика
Фалакиёт
Илми ҳисоб (математика)


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99895) 401 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00)

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолар таржимаси, Мазкур китоб ndash китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган .Тафсири Ҳилол,нинг қисқартирилган, давоми...

1983 12:34 / 22.10.2021
.Ҳадис ва Ҳаёт, 3жуз .Ният, ихлос ва илм,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Ният, ихлос ва илм, деб давоми...

2077 14:34 / 17.02.2020
quotЗикр аҳлидан сўрангquot 120сониСевимли .Зикр аҳлидан сўранг, саволжавоблар тўпламининг 120сони чоп этилди. Ҳар доимгидек сиз азизлардан келаётган саволларга давоми...

2734 05:00 / 02.02.2015
106. quotХислатли ҳикматлар шарҳиquotнинг 3жузи нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Хислатли ҳикматлар шарҳи, деб давоми...

2804 05:00 / 02.02.2015