1445 йил 9 шаввол | 2024 йил 18 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

"Зикр аҳлидан сўранг" 120-сони

05:00 / 02.02.2015 2714 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Зикр аҳлидан сўранг" 120-сони

Севимли «Зикр аҳлидан сўранг» савол-жавоблар тўпламининг 120-сони чоп этилди. Ҳар доимгидек сиз азизлардан келаётган саволларга жавоблардан иборат бўлган ушбу нашримизнинг бу сони алоҳида бир мавзуга – уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш одобларига бағишланган.

Бизнинг динимизда одоб ва ахлоққа алоҳида эътибор берилгани барчага маълум. Мусулмон уммати ўзининг олижаноб одоби ва ахлоқи ила барчага манзур бўлгани ҳам маълум.
Аммо минг афсуслар бўлсинким, бу борадаги ишлар орқага кўтаётгани ҳам барчага маълум. Албатта, ушбу ўта аҳамиятли ишни қайтадан йўлга қўйиш бўйича ҳаракатлар ҳам бўлиб турибди. Биз чиқарган китобларнинг барчаси одоб ва ахлоқ масаласига ҳегишли бўлса ҳам, алоҳида шу мавзунинг ўзига бағишлаб бир неча асараларни чоп этиш бахтига муяссар бўлдик. «‎Руҳий тарбия», «‎Одоблар хазийнаси», «‎Одоб китоби», «‎Яхшиъик ва ахлоқ китоби», «‎Яхшилик ва силаи раҳм китоби» ва бошқалар шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, бугунги кунга келиб аввалги китобларимизда зикр этилмаган, одоб ва ахлоққа бевосита боғлиқ бўлган муаммолар пайдо бўлиб, кенг тарқалиқ кетди. Телефон, уяли алоқа ва транспорт воситаларидан, телевизор, видео ва компьютерлардан, интернет ва бошқа ахборот технологияларидан фойдаланиш шулар жумласидандир. Бу нарсаларнинг ҳам ўзига яраша одоби борлиги кўпчиликнинг ёдига ҳам келмаяпти. Пиёда юрганда одобга риоя қилган одамларимиз автоуловда юрганда беодоблик қилишмоқда. Жонли суҳбатда одобли бўладиган одамлар телефон ёки интернет ила алоқа қилганда ўта беҳаёлик намуналарини кўрсатмоқдалар ва ҳоказо.
Албатта, бу ҳолат уламоларимизни қаттиқ ташвишга солди. Маслаҳатлашиб, кишиларимизга ижтимоъий муомалаларда одоб ва ахлоқни қандай йўлга қўйиш бўйича бир оз бўлса-да маълумотлар тақдим қилишга қарор қилдик.
Бу борада сидқидилдан хизмат қилишга ҳиммат камарини биринчилардан бўлиб маҳкам боғлаганлардан бири муҳтарам Ҳусайн қори Яҳё Абдулмажийдхон бўлдилар. У киши маслаҳат ва илтимосларга биноан «‎Уяли алоқа фиқҳи» номли рисолани тезда ёзиб битирдилар. Ушбу рисола зудлик билан ‎Ислом.Уз интернет саҳифасига қўйилди. Кишиларимиз бу ажойиб рисолани катта қизиқиш билан ўргандилар. Кейин уни рус тилига таржима қилиб, русча сайтимизга ҳам қўйдик. Мана энди кўпчиликнинг талабига биноан «‎Зикр аҳлидан сўранг» силсиласида ҳам нашр этишга қарор қилдик.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:Зикр аҳлидан сўранг. 120-сони
Нашриёт: «Шарқ» НМАК
Сана: 2012
Ҳажми: 48 бет
ISBN:978-9943-00-819-9
Ўлчами:70×90   1/32

Нархи: 700 сўм

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 1992-сонли тавсияси ила чоп этилган
Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зикр аҳлидан сўранг 110сони.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 110сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3162 05:00 / 02.02.2015
Рамазон туҳфаси .Мусулмон йигитқизларнинг намоз китоби,Москвада фаолият кўрсатаётган .Ҳилол, нашриёт уйи янги китоб чоп этди. Хорижда яшаётган кўплаб давоми...

3697 05:00 / 02.02.2015
quotМусталаҳул ҳадисquot китоби нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мусталаҳул ҳадис, деб номланган китоблари нашр давоми...

3940 05:00 / 02.02.2015
.Тафсир Хилал, 10й томПеревод смыслов и толкование Священного Куръана quotЭту скромную попытку толкования Слова Всевышнего Аллаха посвящаю моему отцу Мухаммаду давоми...

1296 11:33 / 08.06.2021
Аудиолар

120072 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41737 14:35 / 11.08.2021