1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 3-жузи қайта нашр қилинди!

14:34 / 17.02.2020 2076 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳадис ва Ҳаёт» 3-жуз «Ният, ихлос ва илм»

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Ният, ихлос ва илм» деб номланган 3-жузи.
Маълумингизким, «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи машҳур аллома, Қоҳирадаги «ал-Азҳар» дорилфунуни мударрисларидан бири шайх Мансура Али Носиф ҳазратларининг «Ат-тож ал-жомеъ лил-усул фии аҳадийсур Расул» («Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан аслларни жам қилувчи тож») деб номланган улкан асарларига ёзилган комил ва шомил шарҳлардан иборат тўпламдир.
«Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг дастлабки жузлари чоп этилиши билан китобсеварларнинг севимли асарига айланиб, кўплаб мухлисларнинг жавонларидан, мўмин-мусулмонларнинг қалбидан чуқур ва муносиб ўрин олди.
Эндиликда мазкур силсила таркибига кирувчи китоблар қайтадан нашр қилина бошланди. Ушбу жузларда дастлабки нашрларда йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликлар бартараф этилиб, илмий маълумотлар таҳқиқ қилинган бўлиб, бу мазкур нодир асар савиясининг янада юқорироқ бўлишини таъминлади.
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бу учинчи «Ният, ихлос ва илм китоби» аслида тасаввуф илмига оид мавзулардан ҳисобланади. Қалбга боғлиқ бу мавзуни доимо аҳли тасаввуфлар шарҳлаб келганлар. Қолаверса, бу уч нарса банданинг каттаю кичик амалларининг қабул бўлиши учун лозиму лобуд нарсалар эканлиги ҳар биримизга ойдек равшандир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва Ҳаёт» 3-жуз. Ният, ихлос ва илм
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2019 йил
Ҳажми: 232 бет
Ўлчами: 84×108 1/32
ISBN: 978-9943-5774-3-5
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йилдаги 3340-рақамли тавсияси ила чоп этилган.

Мундарижа

Ният, ихлос ва уларнинг фазилатлари ҳақида
Киши ниятига яраша савоб олади
Риёдан ҳазар қилиш ҳақида
Илм китоби
Илм ва уламолар фазли ҳақида
Илмни етказиш вожиблиги ва уни тарқатишнинг фазли
ҳақида
Илмни сақлаш учун ёзиб бориш ҳақида
Илм одоблари ҳақида
Илм Аллоҳ таоло розилиги учунгина бўлиши
Хотима. Илмнинг асари абадий қолажак
Илм китобига илова
«Мадрасага қатнайдиган халқ»
Китоблар ва кутубхоналар
Кимё илми
Физика
Фалакиёт
Илми ҳисоб (математика)


Ушбу китобни қуйидаги манзиллардан харид қилишингиз мумкин:

1. МЧЖ «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси бош савдо дўкони
Телефон: (+99871) 216 29 27
Манзил: 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5-уй

2. Чорсу филиал
Манзил:  Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй
Телефон: (+99891) 134 82 88

3. Кўкча филиал
Манзил:  Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй
Телефон: (+99897) 755 23 70

4. Наманган филиал
Манзил:  Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй
Телефон: (+99869) 227 95 91

5. Анжижон филиал
Манзил:  Андижон ш, Ўзбекистон кўчаси, 5-уй
Телефон: (+998 97) 706 29 27

6. Фарғона(Марғилон) филиал
Манзил: Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри, Хонақо кўчаси, 3-уй (Мўлжал: Хонақо масжиди)
Телефон: (+99897) 756 29 27 

7. Самарқанд филиал
Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй      
Телефон: (+99891) 522 44 99

8. Сурҳондарё филиал
Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй  
Телефон: (+99893) 503 56 94  

9. Хоразм филиал

Манзил: Урганч шахри, Амир Темур истирохат боғи худуди
Телефон: (+99893) 747 77 74, (+99897) 513 99 09   

www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
.Бозор ва унга боғлиқ масалалар, БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ Бандаларига молиявий муомалаларни ҳалол йўллар билан амалга оширишни ва ҳаром йўллардан четланишни давоми...

1601 15:54 / 19.10.2023
.Зикр аҳлидан сўранг, тўплами 3жилди қайта нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳумуллоҳ ҳазратлари қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, давоми...

2786 05:00 / 02.02.2015
Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил шарҳи бўлиб, мусулмон киши оилавий ҳаётга оид билиши лозим бўлган барча давоми...

1633 09:33 / 30.03.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Амаллар ниятга боғлиқдир, деб номланган китоблари.МУҚАДДИМАДАНБИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

1791 12:23 / 25.12.2020