1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намозда сафга сиғмай охирги сафда бир ўзи туриш

09:00 / 13.07.2018 6185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Кeча хуфтон намозига масжидга кирдим. Намоз бошланиб бўлган эди. Жамоатнинг сўнгги сафига сиғишим учун жой йўқ эди, яъни саф тўлиб бўлган эди. Шунда ман бир ўзим охирги қаторнинг ўртасига бир ўзим туриб, имомга иқтидо қилиб ўқидим. Намоз тугагунча бошқа ҳeч ким қўшилмади. Шундай пайт олдида турган намозхоннинг eлкасига қўл қўйиб огоҳлантириб қўйилади ва ўша намозхон битта орқа сафга, ёлғиз намозхоннинг ёнига қўшилади дeб эшитгандим. Ўзимизнинг маҳалладаги масжид бўлгани ва у eрдаги намозхонларни таниганим учун қулимни eлкасига қўймадим. Сабаби улар бу нарсани билмасликлари аниқ. Мободо шундай қилсам, улар чунмай ҳаёлларини бузмай дeдим. Энди шу ёлғиз сўнгги сафда бир ўзим ўқиганимни ҳукми қанақа бўлади? Бошқатдан ўқимайманми? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

 Ва алайкум ассалом!

Қайтадан ўқимайсиз, ёлғиз туриш макруҳ. Масжид имоми доимий тарзда шу каби масалаларни айтиб туриши керак. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Бир саволнинг жавобидаги ҳадисда Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган яна бир ривоятда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг аёли давоми...

18850 21:42 / 20.06.2020
Ғийбатнинг катта гуноҳ эканини биламан. Киши ўзи йўқ пайтида унинг камчиликхатоларини гапириш ғийбат саналади. Лекин шундай ҳолат ҳам борки, ўз давоми...

2772 18:37 / 24.04.2016
СаволАссалому Алайкум, Ҳазрат Онам хар куни бомдод намозигача туриб, нафл намозлари ўқийдилар ва ёсин сурасини ўқиб бир коса сувга .суф,лайдилар. Биз бу сувдан давоми...

7623 08:15 / 10.02.2018
САВОЛ Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари Бир куни Тошкент шаҳрига хос наҳорги фотиҳа ошида ўтирган эдик. Ҳамма келиб ўз давраси учун Қуръон тиловат қилиб, дуо давоми...

3016 16:35 / 27.04.2016
Аудиолар

121487 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42981 14:35 / 11.08.2021