1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бу ҳам ғийбатга кирадими?

18:37 / 24.04.2016 2758 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғийбатнинг катта гуноҳ эканини биламан. Киши ўзи йўқ пайтида унинг камчилик-хатоларини гапириш ғийбат саналади. Лекин шундай ҳолат ҳам борки, ўз ҳатти-ҳаракатларингизга кимдир сабабчи бўлганини айтишингиз лозим бўлади. Бу ўринда суҳбатдошга «фалончи шундай қилгани учун мен бундай қилдим», дейсиз. Шу ҳам ғийбатга кирадими?

ЖАВОБ: Албатта савол эгаси айтиб ўтганларидек, ғийбат гуноҳи кабира эканини уламоларимиз таъкидлашган. Қуръони Каримнинг «Ҳужурот» сурасида бундай дейилган: «Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар. Сизлардан бирортангиз ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрадими? Ҳа, ёмон кўрасизлар» (12-оят). Яъни бир кишининг ғийбатини қилишни Аллоҳ таоло ўша одам вафот этганидан сўнг унинг гўштини ейиш билан баробар қилган. Шунингдек, ҳадисларда ҳам ғийбат катта гуноҳ экани қайта-қайта таъкидланган. 

Сўровчимиз айтиб ўтганларидай, бир кишининг ўзи йўқ пайтида унинг айбларини айтиш “ғийбат” дейилади. Айби йўқ одамнинг ўзи йўқлигида бўлмаган айбларини унга тақаб айтиш эса бўҳтон ҳисобланади. Баъзи бир кишилар “ғийбати эмас, сифати-ку” деб ўзганинг айбларини бемалол айтишаверади. Ғийбат қила туриб, “бу ғийбат эмас”, дея ўзига узр излайди. Улар мана шу сифатни айтишнинг ўзи ғийбат эканини унутишади.  

Энди юқоридаги саволга қайтсак, баъзи ҳолатларда инсоннинг ўз ҳатти-ҳаракати ва қилмишини баён этиш учун бировни қўшиб зикр қилишига тўғри келиб қолади. Бу ҳолатда ғийбат бўлмайди. Чунки ўша гапирувчи мазлум бўлган. Мазкур инсондан маълум бир зарар кўрган. Ёки ўзи бир ноқулай ҳолга тушиб қолиши бировнинг сабабидан бўлган. Ана шу маънони тушунтириш учун айтадиган бўлса, бу нарса ғийбат бўлмайди. 

Шунингдек, ёмон, ношаръий, ҳаром-ҳариш ишларни яширмасдан ошкора, хатто фахрланиб, ўзининг қилмишини кўз-кўз қиладиган фосиқ кимсалар ҳақида гапириш ҳам ғийбат ҳисобланмайди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ундан четланишлари учун фосиқ кишиларнинг ишларини зикр қилинглар», деганлар. Мана шунга ўхшаш нарсалар ғийбат бўлмайди. 

Шунингдек, илмий тадқиқот, бировнинг шаҳодатини қабул қилиш ёки қилмаслик маъносидаги баҳсларда одамларнинг айбини зикр қилиш ҳам ғийбат ҳисобланмайди. Мисол учун, имом Бухорийнинг «Ҳадис ровий»лари ҳақида ёзган китобларидан хулоса чиқарган бир киши: «Сиз фалончининг номуносиб сифатларини айтибсиз, бу ғийбатга кирмайдими?» деб сўраганида, «Йўқ кирмайди, бу илмий омонат» деганлар (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайх Ҳазратлари, ижтимоий одоблар китобинг жаназаrdquo бобида айтилишича, дафндан кейинги уч кун ичида маййит аҳлининг бошқаларга таом қилиб бериши давоми...

3770 18:20 / 16.02.2018
Ҳурматли Шайх ҲазратлариМени бир саволим бор эди Сизга, агар имкониятингиз бўлса аниқлик киритиб берсангизсўнгги вақтларда интернет тармоғида жуда кўп давоми...

5242 21:07 / 25.04.2016
СаволЎқишга имкон бўлмаган намоз яни казо намозини ўқиш пайтида 1 тадан кўп бўлган намозни, харбири учун азон айтиш керакми ёки бир мартаси кифоямиЖавобШайх давоми...

5718 14:07 / 04.08.2017
СаволМен мактаб укувчилигимда мактаб учун йигиладиган пулларни 23 бор йигганман ва ушанда урнига куйиб куяман деб мухтож бўлганимда олганман ҳозир эсласам давоми...

3443 22:05 / 19.05.2017