1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Тажвидни билмаса ҳам одамлар олдида «зарурат юзасидан» Қуръони Каримни ўқиш жоизми

16:35 / 27.04.2016 3016 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Бир куни Тошкент шаҳрига хос наҳорги фотиҳа ошида ўтирган эдик. Ҳамма келиб ўз давраси учун Қуръон тиловат қилиб, дуо ўқигач овқатланиш билан машғул эди. Шу пайт бизнинг даврадаги бош ўринга бир амаки келиб ўтирди ва жарангдор овозда Қуръон ўқий бошлади. У кишининг овози бутун залга ёйилар, ҳамма имкон қадар сукут сақлашга ва Қуръон тинглашга ҳаракат қиларди. Амаки Қуръони Карим оятларини чиройли оҳанг билан, аммо афсуски тажвид ва араб фонетикаси қоидаларига риоя қилмай ўқир эдилар ва тўғриси бундан менинг кўнглим ғашланар эди (Аллоҳдан сўрайманки мен у амакини ғийбат қилиб, ундан билимим зўрлиги билан кибрланиб қолаётган бўлмай). Қайтишда тажвиддан хабари йўқ ҳамроҳларим Қуръон тиловати ҳақида сўз очишиб, ўрганиб қўйиш керак, деган фикрни олға суришди. Шунда мен «Бундай нарса яхши эмас, ҳатто ҳозир бизнинг олдимизга келиб Қуръон тиловат қилган амаки ҳам Қуръонни бузиб ўқидилар ва тажвиддан бир оз бўлса-да хабари бор кишилар учун бу нарсани пайқаб олиш қийин иш эмас, аввал тажвидни ўрганиш лозим, тажвидсиз Қуръон тиловат қилгандан кўра сукут сақлаш афзалроқ», деган фикрни билдирдим. Шунда бир ҳамроҳим «Аввал тажвидни ўрганишим керак деб Қуръон ёдламай юргандан кўра анча-мунча хато билан бўлса-да ёд олиб қўяверган яхши эмасми? Ахир у ер-бу ерда ўқишга тўғри келиб қолади», деди. Шунда мен «Йўқ, аввал тажвидни ўрганиш лозим, агар тажвидни билмаса, одамлар олдида ўқимаслиги керак, зеро Аллоҳ Каломини бузиб ўқишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» ва араб тилида «х», «з», «т», «с» ҳарфларидан бир неча хили борлигини, уларнинг ўқилишига қараб сўз маъноси ўзгариши мумкинлигини тушунтирдим. Лекин ҳамроҳим зоҳиран гапимга тушунгандек бўлса-да, ботинан ўз фикри тўғри эканлигига аминдек эди. Тўғрисини айтсам, мен бу масалада қилинган баҳсда ким ҳақ, ким ноҳақ эканига ҳамроҳимдан ҳам кўра кўпроқ қизиқиб қолдим. Ичимдан бир туйғу ўзимнинг ҳақ эканлигимга ундаётган бўлса-да, бу масалада сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим.
1. Менинг фикрим тўғрими? Тажвидни билмаса ҳам одамлар олдида «зарурат юзасидан» Қуръони Каримни ўқиш жоизми?
2. Бу суҳбатда мен мутакаббирликка йўл қўймадимми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало, одамлар овқат еб, юриб турган ерда баланд овоз билан Қуръон ўқиш жоиз эмас. Аммо сиз айтган шахсга ўхшаш кишилар бу ишни ўзларига шуҳрат талабида қилишади.
Иккинчидан, Қуръонни маросимда ўқиш учун эмас, асосан, намозда ўқиш учун ёдланади. Сиз билан тортишганлар аввал имкони борича ёдлаб олиб, кейин тажвид ўрганса бўлаверади, деганлари шундан. Аммо улар намоз ўрнига маросимни қў-йишгани хато. Намоз фарз бўлганидан ва унда қироат фарз бўлганидан шундай ҳукм чиққан.
Сизнинг фикрингиз тажвидни билмаса маросимда тиловат қилмасин, деган жойида тўғри. Аммо намоз ҳақидаги гапни билиб қўйишингиз керак. Бироқ мазкур ҳолатда сиз мутакаббирлик қилмагансиз. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволХазрат Аллоҳ сиздан рози бўлсин, мусулмон биродаримизни қизиқтирган савол масжидда бомдод намозидин сўнг жамоатга юзланиб. . Мухтарам жамоат фалончи давоми...

4650 15:51 / 20.07.2017
Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳали сатрланмаган, яъни рўмол ўрамайди. Мен унга балоғатга етган ҳар бир муслима учун исломий кийинишнинг фарз эканлигини тушунтириб, бу давоми...

3045 14:58 / 26.04.2016
СаволМаълумки, уйларда кушимча даромад топиш максадида корамол боқилади ва семиртириб сотилади. Хали биронта бола тугмаган моллар яъни, хунажинлар ҳам шу давоми...

4820 10:25 / 05.01.2018
Ҳозирги пайтга келиб номаҳрам эркаклар ва аёллар ҳамма жойда аралашиб, бирбирлари билан ўзаро мулоқотга киришиб юришибди. Кўпинча мен ҳам хизмат юзасидан баъзи давоми...

3416 15:51 / 24.04.2016
Аудиолар

121497 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42989 14:35 / 11.08.2021