1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 254-оят

09:35 / 06.04.2018 4539 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин нафақа қилинг. Ва кофирлар – ўшалар золимлардир. Бақара 254.

Ушбу оятда Аллоҳ Ўз бандаларига яна уларга ёқадиган сифатлар ила:

«Эй иймон келтирганлар!» – деб хитоб қилмоқда. Бу сифат бандаларни Роббларига боғлаб турадиган сифатдир. Чақириқ эса мол-дунё сарфлашга, нафақа қилишга қаратадир. «Нафақа» сўзининг моҳиятида уни қаёққа сарфлаш маъноси ҳам жо этилгандир, яъни нафақа деганда, молни Аллоҳ кўрсатган жойларга сарфлаш тушунилади. Шунинг учун бу ерда нимага нафақа қилиш масаласига алоҳида урғу берилмаган. Лекин нимадан нафақа қилиш эслатилмоқда:

«Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан…»

Демак, Аллоҳ таолонинг Ўзи берган нарсадан баъзи қисми Ўзи кўрсатган жойга сарфланар экан. Ҳамда нафақанинг вақти таъкидланяпти:

«…на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин…»

Яъни қиёмат бўлмасдан бурун нафақа қилиб қолинглар. Бугун сизларда бундай имконият бор. Чунки қиёмат кунида савдо-сотиқ қилиб, мол-дунёни кўпайтиришга ҳожат қолмайди, ошна-оғайничилик асосида иш битириб бўлмайди, ўртага воситачиларни – шафоатчиларни қўйиб ҳам иш битирилмайди. Бу ерда кўпроқ кичик қиёмат, яъни ўлим ҳақида сўз боряпти. Ким ўлса, унинг қиёмати қоим бўлади. Шунинг учун ўлимдан олдин мол-дунёни нафақа қилиб, кўпроқ савоб ишлаб олиш керак.

  Пайғамбарлардан сўнг ихтилоф ва уруш бўлиши тўғрисидаги очиқ-ойдин баёнотлар ва иймондан сўнгра куфр келтирганлар ҳақидаги оятлардан кейин иймоний тасаввур қоидаларини ўзига жамлаган оят келади. Бу ояти карима «Курси ояти» номи билан машҳур бўлиб, ушбу оятда келган ҳар бир сифатнинг ўзи умумий исломий тасаввурлардан бирига қоида бўлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айтингиз .Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодига нозил қилинган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва давоми...

2875 10:25 / 03.12.2017
Улар Аллоҳнинг аҳдини боғланганидан сўнг бузадиган, Аллоҳ боғланишига буюрган нарсаларни кесадиган, ер юзида бузғунчилик қиладиган кимсалардир. Ана ўшалар, давоми...

3258 15:23 / 08.08.2017
Улар .Биз учун Роббингга дуо қил, унинг қандай эканини бизга баён қилиб берсин, сигир бизга иштибоҳли бўлиб қолди, биз, Аллоҳ хоҳласа, албатта ҳидоят топувчилармиз,, давоми...

3443 09:00 / 21.09.2017
.Нур, 37. бир кишиларки, уларни тижорат ҳам, олдисотди ҳам Аллоҳнинг зикридан, намозни тўкис адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар қалблар ва кўзлар давоми...

8770 15:11 / 10.06.2017