1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 136-оят

10:25 / 03.12.2017 2871 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айтингиз: «Аллоҳга ва бизга нозил қилинган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодига нозил қилинган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва набийларга Роббларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз ва биз Унга мусулмонлармиз». Бақара 136. 


Аллоҳ таоло мусулмонларга «Аллоҳга ва Қуръонга иймон келтирамиз», – деб айтинглар», – демоқда. Айни чоғда, Аллоҳ таоло томонидан: «Бошқа пайғамбарларга нозил қилинган нарсаларга ҳам иймон келтирамиз. Жумладан, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб алайҳиссаломларга нозил қилинган нарсаларга иймон келтирамиз», – денглар», – дейилмоқда. Бу рўйхатда асботлар ҳам саналган. «Асбот» сўзи «сибт» сўзининг кўплигидир. «Сибт» эса «набира» маъносини англатади.

Қуръони Каримда зикри келган «асботлар»дан мурод Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки нафар ўғлидан тарқалган зурриётларидир. Демак, мусулмонлар уларнинг пайғамбарликларига ҳам иймон келтиришлари керак.

Улулазм пайғамбарлардан бўлган Мусо алайҳиссаломга нозил бўлган Тавротга, Ийсо алайҳиссаломга нозил бўлган Инжилга иймон келтириш лозим. Шунингдек, номлари зикр қилинмаган бошқа пайғамбарларга нозил қилинган нарсаларга ҳам иймон келтириш зарур. Мусулмонлар эълон қилишлари керак бўлган яна бир гап:

«Уларнинг орасидан бирортасини фарқламасмиз…»  дейишдир. Яъни «Ҳаммаларига баробар иймон келтирамиз, бирорталарини ажратмаймиз».

Пайғамбарларни бирдай кўриш, уларга бирдек иймон келтириш ва уларни тенг эъзозлаб, ҳурмат қилиш мусулмон умматининг асосий қоидасидир. Шунга кўра, бу уммат барча илоҳий шариатларнинг меросхўри бўлди. Чунки мазкур пайғамбарларнинг барчасига келган дин Ислом бўлган. Шунинг учун ҳам бу уммат ҳамманинг олдида баралла овоз билан:

«…биз Унга мусулмонлармиз», – деб эълон қила олади.

  Мусулмон умматининг йўли ҳақ, бошқалар ҳам уларга ўхшасинлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саноқли кунларда. Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида фидя ndash бир мискин таоми бордир. Ким давоми...

2396 09:25 / 22.01.2018
Тавба 71. Мўминлар ва мўминалар бирбирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар давоми...

7342 03:12 / 08.06.2017
Бақара 12. Огоҳ бўлингки, улар ndash ўшалар бузғунчилардир, лекин ўзлари сезмаслар. Бақара 13. Ва агар уларга .Одамлар иймон келтирганидек, иймон давоми...

2891 22:06 / 20.05.2017
Батаҳқиқ, сизлардан шанба куни тажовузкорлик қилганларни билдингиз. Биз уларга «Қувилган, хорланган маймунларга айланинг» дедик. Бақара 65. Шанба куни ҳаддан давоми...

3691 09:25 / 17.09.2017