1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Фузул шартномаси

13:47 / 08.12.2017 3688 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

168

Ул  замонда араблар , тутган дини бутпараст,

Ҳар хил бузуқ одатлар, одоблари жуда паст,

Хиёнатлар авжида,юрардиларфақат маст,

Маст бўлса ҳам бу элга, фурсат берганди АЛЛОҲ.

169

Ўрникелди шу жойда, баён қилай ҳадисдан,

Маккада эр йигитлар, ор қилдилар номусдан,

Бунга сабаб Осс ибнВоилнинг қусуридан,

Бир савдогар ҳолини, баён қилганди АЛЛОҲ.

170

“Фузул шартномаси” деб, тарихда машҳур бўлди,

Мухтасарёзай энди, воқеъа , шундай бўлди,

Зубайд қабиласидан , бир киши мазлум бўлди,

Қайси мазлум оҳ, деса, лаббай деб турар АЛЛОҲ.

171

Мол келтирди савдогар , Маккага савдо учун,

Ибни Воил харидор,бориниолмоқ учун,

Олибҳаққин бермади, золимбўлгани учун,

Оддий холатхиёнат, бу элни билар АЛЛОҲ.

172

Ҳаққин сўраб кўп нола, қилди меҳмон бу элда,

Лекин қалби юмшамас, золимлик ёмон фелда,

Менбечоразаифман , қувватим йўқда белда,

Мушрик бўлса ҳам оҳин, тинглаб турарди АЛЛОҲ.

173

Зубайдлик бу инсон, ёрдам сўрар ҳар кимдан,

Эй Макканинг шайхлари , ибн Воил ҳаққимдан,

Олиб қўйди боримни, қараб турманглар зимдан,

Барча элни Воилдан, қўрқитиб қўйди АЛЛОҲ.

174

Парво қилмас нолага, Макканинг бор саййиди,

Қўрқиб турар бариси, босар Воил ҳайбати,

Хиёнат кўп шаҳарда, бу уларнинг одати,

Шундай золим элатни, кўриб турарди АЛЛОҲ.

175

Ҳафсаласи пир меҳмон, ёрдам бермас ҳеч инсон,

Одам жасур бўларкан, молига етса нуқсон,

Бу шаҳарни шармисор, қиларман энди осон,

Ёлғиз  мазлум қалбига, шижоат берди АЛЛОҲ.

176

Келди Каъба тошига, мушкул тушиб бошига,

Дардин айтиб дод солди, етди кекса ёшига,

Барча хайрон йиғилиб, келди унинг қошига,

Энг аввало фарёдин, эшитиб қўйди АЛЛОҲ.

177

Макка аҳли келдилар, эшитиб дод войини,

Ҳолин сўраб билинглар, мусофирнинг жойини,

Нега бехурмат қилар, Каъбатуллоҳ пойини,

Бор ҳолини айтмоқга, имкон берганди АЛЛОҲ.

178

-Макка шаҳрин улуғлаб, мол келтирдим авайлаб,

Молим олди бир золим, пулим бермай зорайлаб,

Ҳеч вақосиз қолдирди, кенг дунёни торайлаб,

Зулм қилди у менга, гувоҳим фақат АЛЛОҲ.

179

Ёрдам сўрайман сиздан, бу ерда йигит бўлса,

Мен ёлғизман хор қилманг, сизда мурувват бўлса,

Шарманда бўлманг кўпга, сизларда ҳаё бўлса,

Ёлғиз кимсага ҳамроҳ , бўлиб турганди АЛЛОҲ.

180

Савдогарнинг сўзлари, мардлар учун, ор бўлди,

Ос ибн Воил деб, Макка   аҳли хор бўлди,

Иймони йўқ шунда ҳам, инсофлилар бор бўлди,

Мағрур юрган бу элнинг, кўзин очганди АЛЛОҲ.

181

Бу ишларнинг барига, бўлғуси Набий(С.А.В) гувоҳ,

Билдилар бунинг бари, жуда ҳам катта гуноҳ,

Нафрат билан айтарлар, мазлумга бўлсам паноҳ,

Йигирма ёш халоскор, Унга(С.А.В) дарс берар АЛЛОҲ.

182

Абдуллоҳ бин Жудъонни,номус юзда порлади,

Эрман деган барчани, ўзуйига чорлади,

Ибни Воил ишлари, шаънимизни хорлади,

-Ҳам шаҳарлар келинглар, бир қилсин бизни АЛЛОҲ.

183

-Номуси бор эй дўстлар, бирлашайлик шан учун,

Энг шарафли халқ бизлар, курашайлик ор учун,

Дунё бизга кулмасин, арзимаган мол учун,

Мазлумни шу халқ билан, қувватлаб қўйди АЛЛОҲ.

184

Фузул шартномасини, ёзибичди    қасамёд,

Қайси меҳмон ё муқим, золимдан қилса фарёд,

Ким бўлса ҳам у золим, қилармиз уни барбод,

Бир тану бир жон қилиб,олға юргизди АЛЛОҲ.

185

Сўнгра йўлга чиқдилар, барча бўлиб битта жон,

Асло ортга қайтмаслар, тўкилса ҳам қизил қон,

Золимдан ҳаққин олиб, мазлумга берди шу он,

Фузул шартномасини, фазилат қилди АЛЛОҲ.

186

Росулимнинг сўзлари, эслаб айтар Ўзлари,

Ислом келмай аввали, залолат кишилари,

Менга манзур воқеъа, “Фузул” номли ишлари,

Ўшал ишдан ҳаттоки, рози бўлганди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Само чокчокидан сўкилди гўё,Ёшу қари бирдек бўлмишди карахт. Мадина зор йиғлаб тўлғонар гирён,Жанобим Ёрига айламиш риҳлат. Чиройда мислсиз гўзал гул юзим,Бани давоми...

865 09:03 / 12.10.2023
Ҳар йили мавлиди шариф маросими юртимиз масжидларида кенг миқёсда нишонлаб келинади. Бу йил ҳам ушбу анъанага мувофиқ, эртага, 22 сентябрь куни .Шайх Муҳаммад давоми...

990 22:25 / 21.09.2023
Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ никоҳ хусусидаги суҳбатларида ушбу гапни кўп айтардилар .Бугунги ҳаётимизга назар солсак, давоми...

1504 16:30 / 25.10.2021
Мавлидни нишонлаш тарихи, умуман олганда, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига бориб тақалади. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам давоми...

3370 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

120560 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42163 14:35 / 11.08.2021